Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилТошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев вазифасидан озод этилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бахтиёр Болтабоев экани айтилган шахснинг ходимларини ўз хонасида сўкаётгани акс этган видео тарқалган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг Бахтиёр Болтабоев эканини тасдиқлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилган. Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди, дейилади хабарда.
Бош врач соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда ҳудудий Санитария-эпидемиологик марказлари раҳбарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига оид хабарлар тез-тез тилга олинмоқда. Аввалроқ Бухоро вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ва врач-дезинфекционисти дезинфекция воситаларини аслидагидан қиммат нархларда сотиб олиб, 204,6 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилгани хабар қилинган эди. Кейинроқ Навоий вилоят СЭОМ бош врачининг ҳам худди шу йўл билан 222,3 млн. сўмни талон-торож қилгани аниқланди, деб ёзмоқда «Газета.uz» нашри.
Турли даражадаги раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларга қўпол муносабати, ҳатто баъзи ҳокимларнинг сўкиб-ҳақоратлашига оид далиллар, видеоёзувлар тарқалиб кетиши тез-тез содир бўлиб туради. Баъзида бундай раҳбарлар битта узр сўраш билан қутулиб қолаётган бўлса, айримлари эса лавозимидан маҳрум қилинмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам «оёғи ердан узилган» бундай раҳбарлар бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди. Бундай ишлаш услуби ҳеч қачон ўзини оқламайди. Бугун янгиланишларга юз тутаётган Ўзбекистон танлаган йўл ҳам ҳар қандай раҳбарга эскича бошқарув услубидан қутулиш, замонга ҳамнафас бўлиш талабини қўймоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги қуйидаги сўзлари ҳам буни яққол ифодалайди: «Ҳамма раҳбарларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Бизга умид ва ишонч билдирган, бизни раҳбар этиб сайлаган, эл-юртимизни, ҳар бир фуқарони рози қилиш асосий бурчимиз эканини ҳеч қачон унутмайлик. Халқ биздан рози бўлса – Яратган ҳам биздан рози бўлади».
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил