Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Расолик истаги устозлар ўгити

Яқинда шоир ва таржимон Матназар Абдулҳакимнинг (жойлари жаннатда бўлсин) суҳбатларини ўқидим. «Мумтоз адабиётни тушунмаётганингни кечириш мумкин, бироқ тушунишни истамаётганингни мутлақо тушуниб бўлмайди», деб ёзибдилар. 
 

Шубҳасиз, кўпчилик бор билимларни ўзлаштиришни, ҳамма нарсани билишни, жаҳон синоатининг калитларига эга бўлишни истайди. Бухорий, Беруний, ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий каби зотлар қандай қилиб жуда улкан билим, ақл ва тафаккур соҳиблари бўлишган? Бу савол кўпларни қийнаб келади. Аслида илм ўрганишга улардан кўра бугун бизнинг имкониятимиз кўпроқ эканини тан олишимиз керак. Лекин натижа кутилганидай эмас. Нега? Сизга биттагина фарқни айтайми? Улар назарида  илм яшаш учун энг зарурий эҳтиёжлардан бири эди. Биз учун эса илм деганлари кундан-кунга карьерага айланиб боряпти. Яъни, улар илмни ардоқлаб бошларига кўтаришди. Илм ҳам уларни улуғлаб, абадиятга дахлдор қилди. Биз уни дунёдаги оний мақсадларимизга эришиш, мансаб-мартабамизнинг ошиши учун пиллапоя қилиб оёқларимиз остига ташлаб қўйдик. Илм ҳам бизни хор қилди. 
* * *
Илм ўрганишда ва бошқа ҳамма ишларда ҳам қалбдаги мақсад бирламчидир. Сиз илмни нима мақсадда ўрганмоқчисиз? Сизга ана шу мақсадингизга қараб илм берилади. Айрим бир жабҳаларда сизга илм берилмаган бўлса, бундан ўксинманг. Яхшиси, олдин ниятингизни тўғрилаб олинг. Кейин илм ўз-ўзидан оқиб келаверади. Бу ҳақда Ҳазрати Мавлоно (раҳматуллоҳу алайҳи): 
Улки – нодон, оҳ уриб ҳар лаҳза сувни излаюр,
Ташналик изланса эрди, сув ўзи оқиб келур 
деганлар.                  
Масалан мумтоз адабиётни тушунишдан мақсадимиз нима? Балки биз мумтоз адабиёт билимдони эканимизни бошқаларга кўрсатиб қўймоқчидирмиз? Балки ҳаммани қойил қолдиришни истаётгандирмиз? Эҳтимол, адабий баҳсларда барчани мот қилишни кўзлаётгандирмиз? Ёки бизни шу йўл билан элга машҳур бўлиш қизиқтираётгандир? (Машҳурлик шундайин бедаво бир касалликки, уни йиллар давомида ўз хоҳишингиз билан юқтириб оласиз, лекин ўз хоҳишингиз билан ундан ажралолмайсиз) 
Шу ва шу каби мақсадлар билан ҳеч қачон илм ўрганиб бўлмайди! Илм ўзига эҳтиёжи бор қалбгагина кириб боради.  
* * *
«У ёки бу буюк сиймони тушунмаслик, улар яшаб ўтган вақтдан бир қанча аср ўтган бўлса, шунча асрни тушунмай қолиш, деган гап. Бунчалик ғафлатни ортмоқлаб яшаш маънавий жиҳатдан букчайиб юриш билан баробардир. Расо бўлишимиз учун тинимсиз, иложи борича узлуксиз мутолаа қилишимиз керак», дебдилар Матназар Абдулҳаким. 
Юз қадам жойга букчайиб бориш жуда қийин. Кун бўйи букчайиб юриш ундан ҳам мушкулроқ. Бир умр букчайиб яшаш эса — азоб дегани. Менимча, имкони борлар ўзини бу азобдан қутқариш учун жиддий ҳаракат қилишлари зарур. Яхшиямки, бизнинг маънавий букрлигимиз ҳаммага ҳам кўринавермайди. Кўрганлар эса жуда ҳайрон қолишади.   
Ҳа, бизнинг ташқи кўринишимиз жуда ялтироғу лекин, афсуски, ботинимиз шунга яраша эмас. Бу ҳақда Матназар Абдулҳаким чиройли ўхшатиш қилган: 
«Сенинг уйин жуда муҳташам,
Менинг уйим жуда ҳам вайрон.
Сен уйимга ҳайрон боқасан,
Мен бўйингга боқаман ҳайрон.

Ёшликдан зўр ҳашамат йўқдир,
Келажакка, оҳ, волидасан.
Мен уйингнинг аҳволидаман,
Сен уйимнинг аҳволидасан».  
Қачонгача ташқи кўринишимиз билан бошқаларни алдаб яшаймиз? Қачонгача ичимиз хароба бўлиб ётишига бепарво томошабин бўлиб турамиз? Аслимиз каби кўриниш, кўринганимиз каби бўлиш бизга қачон насиб этади? 
Бу саволлар мудроқ кўнглимизга уйғоқлик саодатини бериши зарур.
Соҳиб НАЗАР




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар