Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилҲар бир қийинчиликнинг ортида бир офият ва эзгулик бўлиши ҳақида муқаддас битиклар тафсирида кўп сабоқ берилган. Юртимизда содир бўлган табиий офат, кучли ёғингарчиликлар қанчалик мушкул аҳволга солиб қўймасин, элдошларимиз барини сабр-матонат билан енгиб ўтмоқда. Албатта, бунинг мукофоти биз ўйламаган жойда ҳозир бўляпти.
Деярли чорак асрдан буён мамлакатимиз минтақанинг кучли экологик муаммоси саналмиш Орол денгизининг қуришига қарши курашиб келади. Денгизни сувга тўлдириш бўйича қанчадан-қанча лойиҳалар ишлаб чиқилди. Уларнинг ҳеч бири сезиларли натижа бермагани ҳаммага аён. Бироқ дилдаги умид ва эътиқод бугун ўзининг самарасини кўрсатмоқда.
Қорақалпоғистон телевидениеси Орол денгизига сув кириб кела бошлагани ҳақида хабар тарқатди. Намойиш қилинган тасвирда денгиз суви икки хил кўринишда акс этган: мовий ва лойқаранг сув бир-бирига қоришиб кетмасдан яққол кўзга ташланиб турибди.
Ушбу ҳолатни мўйноқлик балиқчилар ўтган ҳафта ўрталарида тасвирга олгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтиш ўринлики, тарихий манбаларда Орол денгизи минг йиллик мобайнида бир неча марта қуриб, яна тўлиб-тошгани ҳақида маълумотлар учрайди. Муҳаммад Мусо ал-Хоразмийнинг «Жўғрофия» асарида Орол Хоразм денгизи, яъни ҳозирги Каспий сув ҳавзасига қўшилган ҳолда тасвирланади. Абулғози Баҳодирхон эса «Шажараи турк» китобида ўзи дунёга келишидан сал илгари Жайҳун (Амударё)нинг ўз ўзанини ўзгартириб, Орол денгизига қуйила бошлагани ҳақидаги маълумотларни келтиради.
Аксарият олимларнинг тадқиқотларида ХХ асрнинг ўрталарига келиб Орол ҳалокати унинг ўз тарихида тўртинчи бор қуриши экани таъкидланади.
Икки йил муқаддам денгизда 16 метр айланага эга сув пўртанаси ҳосил бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Бу эса унинг ўта сирли ва кўплаб ажойиботларни ўз бағрига яширган сув ҳавзаси эканидан дарак беради
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, собиқ иттифоқ даврида Орол денгизи Мўйноқ шаҳридаги энг катта балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш комбинатининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.
Пўлат ЭРМАТОВ
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил