Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Техноген ахлоқ ва қарамлик

Мобиль қурилмалардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш болалар саломатлигига зарар етказиши мумкин, чунки улар мобиль қурилмалардан қанчалик кўп фойдаланса, жисмоний ҳаракатлар шунчалик кам бўлади. 

Техноген ахлоқ ва қарамлик

Бундан ташқари, уларда ўйинлар таъсири остида кўпинча онгсиз равишда ҳаракатлар, овқатланиш рационининг бузилиши ва бошқа зарарли одатлар орттириб олиниши мумкин. Болалар ушбу экранлар олдида кўпроқ вақт сарфлашар экан, ташқарида ўйнаш, югуриш ва қабул қилинган калорияларни ёқиш учун камроқ вақт сарфлайди. Вақт ўтиши билан бу одатлар жиддий вазн ортишига ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларга олиб келиши мумкин.
Тан олишимиз керак, ўзимиз билмаган ҳолда кўпчилигимиз аллақачон технология, интернет ёки ўйинларга одатланиб бўлганмиз. Фарзандларимиз ва ўзимизни бундай зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Келинг, аввало технологияларга қарамлилик нима эканлигига қизиқиб кўрсак.
Технологияларга қарамлилик: бу компьютер, интернет, видео ўйинлар ва мобиль қурилмалардан меъёридан ортиқ фойдаланиш натижасида инсон технологиянинг зарарли таъсирига дучор бўлишидир. Смартфон, планшет ёки компьютер шубҳасиз ҳаётимизнинг жуда катта самарали воситалари ҳисобланса-да, баъзан улардан фойдаланиш иш, мактаб, соғлиқ ва маънавиятимизга жиддий таъсир қилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Гоҳида руҳий тушкунлик одамларни интернетга ва технологияга қарамликка олиб келади. Муаммоларнинг олдини олиш учун интернет ва технологияларга кўпроқ вақт сарфлайдиган одамлар доимо технология­га қарам бўлиб қолади.
Aлбатта, технология аслида муаммонинг асосий манбаи эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, бундай муаммоларнинг сабаби технологиядан ҳаддан ташқари (онгсиз) равишда фойдаланиш ҳисобланади. Техноген цивилизациянинг инсон манфаати учун фойда келтиришини ҳеч ким рад этмайди. Бундан ташқари, технологиядан тўғри маънода фойдаланиш, ҳеч кимга зарар келтирмайди ва аксинча фойдали ҳисобланади. Ҳозирги глобаллашув даврига келиб фан ва техника ютуқларининг изчил қўлланилиши ва равнақ топиши, айниқса, ёшлар ижтимоий ҳаётида янги сифат ўзгаришларини вужудга келтирди. Бундай сифат ўзгаришлари мамлакат иқтисодиётини янада такомиллаштириш – давр талаби даражасидаги вазифа қилиб қўймоқда. Оқибатда технодетерминистик концепция техникани ҳар доим инсонга ижобий таъсир кўрсатишини ишончли асослайди. Илмий тараққиёт ва техника ютуқлари инсонга кўплаб сирларни очиб, уни улкан миқдорда моддий бойлик билан таъминлайди.
Техноген цивилизация айни кунда ҳаётимизнинг мазмунига айланиб бўлган. Техник воситалар орқали биз яқинларимиз, дўстларимиз, қариндошларимиз, билан узоқда туриб бемалол суҳбатлаша оламиз, интернет орқали турли хил маълумотларни топа оламиз. Энг бахтли онларимизни суратга, тасвирга олишимиз мумкин, жуда кўп маълумотларни телефон хотирасига юклаб олиб, бу маълумотларни бемалол бошқа кишиларга етказиб берамиз, ҳаттоки ер шарининг бир бурчагида туриб иккинчи бурчагидаги одам билан қандай воқеалар юз бераётганини билиш имкониятига эгамиз. Умуман олганда, техноген жамият ҳаётимизни анчагина енгиллаштирди. Интернет технологиялар: масофадан ўқитиш, электрон кутубхоналар, телемедицина, телеметрология, электрон тадбиркорлик, электрон магазинлар ва бошқалар. Хусусан, таълим тизимида пандемия шароитида сезиларли ўзгаришлар рўй берди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишимиз лозим:
Биринчидан, барча замонавий техник воситалардан фойдаланишда ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қатъий вақт меъёрига амал қилиш ва ота-оналарнинг технологиялардан фойдаланиш маданиятининг, хатти-ҳаракатларининг фарзандларга салбий таъсир этмаслигини назорат қилиш.
Иккинчидан, техник воситалардан фойдаланиш оралиғида мусиқа эшитиш, газета ва журнал мутолаа қилиш, китоб ўқиш, ёки шеър ёдлаш, жисмоний ҳаракатли ўйинлар ўйнаш мақсадга мувофиқ. Чунки, шеър ёдлаш инсон хотирасини мустаҳкамласа, китоб ўқиш унинг бадиий савиясини, нутқини равон қилса, жисмоний ҳаракатлар эса уларнинг ортиқча вазн орттирмасликларига сабаб бўлади ва ҳоказо.
Учинчидан, ҳозирги кунда ёшларнинг онгини «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан ҳимоялаш мақсадида компьютер саводхонлиги ва интернетдан фойдаланиш маданиятини ўргатишдан ва уларни ёлғиз ва эркин интернетда ишлаш мумкин бўлган хоналарда қолдирмаслик, уларнинг интернетдан смартфонлардан фойдаланиш одатларини кузатиб бориш ва шу тарзда, биз хавфли вазиятлар ҳақида хабардор бўлишимиз мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, таълим-тарбия самарадорлигини оширишда техноген цивилизация ютуқларини қўллаш зарурияти ижтимоий фаол, ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялашни бош мақсад қилиш, барчамизнинг вазифамиз эканини унутмаслигимиз лозим.

Отабек ЙЎЛДОШEВ,
Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар