Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБувим ёмғирни яхши кўрарди. Ёмғир ёғаётганда ҳаммамиз уйга биқиниб олган пайтларимиз ҳам бувим ташқарида куймаланиб юраверар, бошларидаги рўмоллари жиққа ҳўл бўлгандагина, алмаштиргани уйга кириб, тағин ташқариларди.
Ёмғирни яхши кўрарди-ю, аммо маҳалламизнинг лой кўчаларидан юришни унча ёқтирмасди. Ёғин-сочинли кунларда бобомга нолиб қоларди: «Қўни-қўшниларнинг бошини бирлаштириб, кўчага шағал тўкишни уюштирсангиз бўлмайдими? Бутун қишлоқ-нинг бошини қовуштирган, битта кўчани обод қилишга кучингиз етмайдими?..» Шунда бобом: «Қўявер кампир, бу ишнинг ҳам мавриди келиб қолар», – дея тасалли берардилар.
Мавриди келди-ю, лекин...
Бувимнинг жигари хаста эди. Жони узилар куни эрталабдан ёмғир ёға бошлади...
Бувим дераза олдидаги каравотда ётар, кўринишидан умри тугаётган одамга сира ўхшамас, шунчаки ёмғирнинг қандай ёғишини жимгина, хо-тиржам томоша қилаётгандек эди. Мен бувимнинг кўзларида чуқур бир андуҳни кўрардиму, унинг нималигини сира англай олмасдим.
Бувим бирдан жимликни бузиб, паст овозда: «Кўчамиз жуда лой бўлгандир...» – дедилар. Неча кундан бери гапирмаётган, ҳатто еб-ичишдан ҳам тўхтаган бувимнинг бу гаплари ғалати туйилди.
Ўз дардлари қолиб нега кўча ҳақида эслаб қолдилар, деб ўйлардик-да. Бунинг сабабини кейинроқ англадим. Бир умр бошқаларга оғирлигини солмай келган бувим тобутимни кўтарганларга малол келмасин, деган ташвишда эканлар. Эҳ, менинг беозор бувижоним-а...
Ҳафта якунида шаҳардан қишлоққа келганимда онамдан-да меҳрибонлик би-лан, атрофимда гир-гир айланиб, сандиқчасига яшириб қўйган қанд-қурс, туршак, майизлардан ҳовучимни тўлдирарди. Бирор юмушга уринсам: «Сен қўяқол қўзим, китобингни ўқи, ўзим қиламан», дердилар бувим. Бошқаларга оғирлигини туширмай келган бувим охирги кунини ҳам ўйлаган эканда.
Ўша куни ёмғир тинмай ёғди. Кўчалар балчиқ бўлиб, сувга тўлди. Таъзияга келганлар у ёқдан бу ёққа ўтиб, оёқларини лойдан зўрға узишар, айниқса, кексаларга йўлда юриш азоб эди. Қўни-қўшнилар билан ҳар жой-ҳар жойга териб чиққан тошлар ҳам лойга ботиб, юришга ноқулай бўлиб қолди. Тобут ортидан кетар эканмиз хаёлимдан бувимнинг йўлга шағал ётқи-зиш фикри айланар, бобом бу ишни ортга сурганида эса чуқур оҳ тортиб қўйишларини эслаб тинмай йиғлар эдим...
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил