Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ВАФОТИДАН КЕЙИН КЕЛГАН НАВБАТ

У пайтлари биз етим эдик. Мустақил эмас эдик. Хонадонимизга замонавий гилам олиш учун қишлоқ кенгашига ариза ёзиб, рухсат олиб, шу рухсатномани кўрсатиб қишлоқ дўконига навбатга ёзилиш керак эди. Бобом яккаю ёлғиз ўғли – Ҳамдам тоғамни уйлантирадиган бўлдилар.

Санобар катта энам ва холаларим биргалашиб  тоғам учун қурилган уйга тўшаш учун ўз қўллари билан еттита гилам тўқидилар. Шундай бўлсада, янги келинчакни замонавий гилам тўшалган уйда кутайлик, – деган яхши ният билан бобом қишлоқ кенгашига йўл олдилар. Одатдагидек, бобомнинг йўрға отига мингашиб мен уларга ҳамроҳ.
Барча ҳужжатларни йиғиб, бир даста рубль (ўша пайтдаги муомаладаги пул)ни белбоғига қистириб олган бобом билан «Сельсовет» деган идорага кириб бордик.
«Дўм» (маҳалла раисини шундай аташар эди), ўғлимни уйлантиряпман. Худо хоҳласа ёзда тўй. Бирга бўласизлар. Шу янги уй учун анави оҳангжама зўр гиламдан олиш керак. Шунга нав­батга қўйсанг, тўйгача навбатим келар, ахир уруш қатнашчиларига навбатсиз дейишяпти», – деди бобом. «О, қани эди полвон бува? Сиз олдинроқ навбатга қўймайсизми? Тўғри, уруш қатнашчиларига навбатсиз, бу дегани 50 та гилам келса, 5 таси навбатсиз. Яъни уруш қатнашчилари ва «Қаҳрамон она»ларга! Сизгача сиздайлардан 24 таси навбатта, 11 таси анави кўп туққанлар» – деди «Дўм».
«Эй, бўлмаса бу йил гиламдан умид йўқ эканда, ишқилиб ўлганимизча гиламга навбат келадими?» – дедилар бобожоним бироз норози бўлгандек. «Ундай деманг-ай полвон буважон. У йили Саттор чавандоз шундай девди, мана навбати келмай ўтиб кетди. Яхши ният қилайлик, бува. Сиз юзга киринг илоҳим», – деди «Дўм».
Мен Саттор чавандоз ҳақидаги совуқ мисолдан қўрқиб буважонимни маҳкам қучоқлаб «Юринг, кетдик буважон, уйда холаларим кўп чиройли гиламлар тўқиб қў­йибди-ку» – деб, бувамни кетишга ундадим.
Бу навбатлар шу қадар узоқ чўзилдики, бечора уруш қатнаш­чиларининг умри ҳам етмасди. Шу жумладан менинг бобожоним ҳам навбатда турганча бу ёлғон дунёдан ўтиб кетдилар.
Зулфия МЎМИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар