Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ОНАНГИЗГА ҚАЧОН СОВҒА БЕРДИНГИЗ?

Бир йигит олим кишининг ҳузурига келди. Олим жуда ҳам парҳезкор, ҳаёт синовларида чиниққан, олижаноб киши эди. Салом-аликдан сўнг улар ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

ОНАНГИЗГА ҚАЧОН СОВҒА БЕРДИНГИЗ?

— Ҳазрат, мумкин бўлса, бир савол билан мурожаат қилмоқчиман?
— Бемалол, тортинманг.
— Оила қурганимга бир неча йил бўлди. Аёлим билан яхши яшаяпмиз. Оғир ишларни юкламайман. Имкон қадар унга ёрдам бераман. Баъзан идиш-товоқ, хоналарни тозалашга ҳам ёрдамлашаман. Муаммо шундаки, онам аввалгидек эмаслар. Ўзгариб қолганлар. Мени қизғоняптиларми ёки аёлим кўнгилларини яхши ололмаяптимикан?  Билолмай ҳайронман.
Аёлимнинг ҳар бир ишидан камчилик қидирадиган бўлиб қолганлар. Тўйимиздан бир-икки ой ўтиб шундай бўлиб қолдилар. Аёлим онамни жуда ҳам яхши кўради. Онам эса уни тергайверадилар. Эҳ, онамга бирор гап айтиб хафа қилиб қўймасам, дейман. Ҳазрат, шунга ўхшаш ҳолларда онамга ноҳақликларини тушунтирсам бўладими? 
— Турмуш ўртоғингизга ёрдам беришингиз таҳсинга лойиқ. Менда ҳам бир савол бор: Тўйдан аввал ҳам уйларни тозалармидингиз?
— Тушунмадим, бунинг нима алоқаси бор? — бироз ажабланди йигит.
— Яъни айтмоқчиманки, аёлингизга уй юмушларида ёрдам берганингиздек, онангизга ҳам овқат тайёрлаш, идиш-товоқ ювиш каби ишларда ёрдам берганмисиз?
— Онам ўзлари бажарар эдилар.
— Тушунарли. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Кечагина хонадонингизга келган жуфтингизга ёрдам берибсиз-ку, умр бўйи саодатингиз учун хизмат қилган онангизга ёрдам бермабсиз?! Яна мендан: «Онамга ноҳақлигини айтсам бўладими?» — деб сўрайсиз. Ким ҳақу, ким ноҳақ? 
Қачон онангизга ўз қўлингиз билан таом тайёрлаб бергансиз? Қачон бошларидаги рўмолларини ювиб бердингиз? Қачондир онангизга гул совға қилганмисиз? Узр, ука, қаттиқ гапирдим. Аёлингизга ёрдам беришингиз жуда яхши.
Бунга ҳеч ҳам эътирозим йўқ. Кўпчилик эркаклар қилолмайдиган ишни қиляпсиз. Тасанно!  Лекин онангизга нисбатан қилган ишингиз адолатсизлик. Онангизнинг қадрига етмайсизми?! Гарчи сиз учун хатодек туюлса ҳам, она тарафдан  келган хатоларга кўз юмилади, сабр қилинади. Ахир, онангиз сизга сабр қилган-ку.
Кечаси йиғлаб уйғонганингизда неча марта уйқусидан кечиб сизга қараган?! Нега сизга: «Ноҳақ йиғлаяпсан!» — демаган?! Нима учун: «Бемаврид касал бўлдинг!» — демаган? Яна давом эттирайми?!
— Йўқ, Ҳазрат. Хатойимни тушундим. Етарли бўлди. Раҳмат сизга, яхши сабоқ бердингиз.
— Қадрдоним! Инсон икки нарсада афсусланади. Бири жаннат бўлса, иккинчиси онадан айрилиш. Жаннатга кирган ҳам, кирмаган ҳам афсусланади: Жаннатга киролмаган: «У дунёда нега амал қилмадим?! Ахир, жаннат ҳақ экан-ку!» — деса, жаннатга кирган инсон: «Нега у дунёда кўпроқ амал қилмадим?!» – дейди.
Худди шунингдек, онаси вафот этгандан кейин бири: «Нима учун тирикликларида хизматларини қилмадим-а?!» — деса, бошқаси: «Нега ҳаётликларида кўпроқ хизматларини қилмадим. Дийдорларига тўймабман-а!» — дейди. Онадек меҳрибон инсон йўқ. У сиздан дунёларни сўрамайди, унга бироз меҳр ва эътиборнинг ўзи кифоя!      

Муҳаммад Алихон
ШУКРУЛЛАЕВ 




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар