Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЭЛНИНГ ИЧИДАГИ ОДАМ

— Тошпўлат махсумни танийсизми? — сўрайди Расул дўхтир машинада кетаётган нотаниш ҳамроҳидан.

— Йўқ, ким у Тошпўлат махсум дегани?

— Иби, наҳотки, домла Асадуллаевни билмайсиз, Бибигул момонинг катта куёвини-я!

Йўловчи Расул дўхтирга ҳайрон бўлиб қаради, «Мен танимас эканман», деди.

Тошпўлат махсум дегани оқ сариқдан келган, тўлагина, ўрта бўйли киши. Соқол-мўйловсиз, ёши ҳам етмиш бешнинг устида. Лекин синчи одам ҳам нари борса олтмиш ёш беради.

Қаранг, Тошпўлат махсум қаёққадир кетяпти!

— Қамашига боряпман, Абсоат куёв тўй қилмоқчи эди, негадир хабар йўқ, бирор етишмовчилик бормикин, ахир элимиз бир, тўйнинг ўзи бўлмайди, бир маслаҳатлашиб келай, — деб таксига чиқди.

Эртасига тўрхалта кўтариб яна йўлда. «Ҳамсоямиз бетоб бўп, «больница»га тушибди, бир сўраб келмасак уят бўлар-ов…»

Тошпўлат махсум элнинг устида эмас, ичида юради.

* * *

Тошпўлат махсумнинг айтишича, одамнинг бегонаси йўқ. Ҳамма таниш, барча қадрдон. Мана, яқинда Бегмамат чойхоначи  нафақага чиқиб элга ош берди. Маҳалласи қўшни. Олқишу сарполарни чойхоначи олди, югур-югурлар бошида эса Тошпўлат махсум қолди. Бундан у киши асло оғринмайди, балки қувонади.

—  Тирик банданинг ташвиши бўлади, ташвиши  йўқдан асрасин, —  дейди жилмайиб.

Махсум аканинг қалингина кўк дафтари бор. Унда маҳаллага доир барча маълумотлар бор. Одамлар, туғилган кунлари, қозон-товоқ, кимнинг нечта сигир-бузоғи, қўй-эчкиси, ҳатто товуқ-куркасининг сони ҳам қайд этилган. Кимнингдир товуғи йўқолса ҳам Тошпўлат махсум балогардон, суриштиради, излайди, топмасдан қўймайди…

* * *

Тошпўлат домла ўттиз йилдан кўпроқ мактабда рус тили ва адабиётидан болаларга сабоқ берди. Ишлаганда ҳам ўқувчиларга меҳрини, борини бериб ишлади. Адабиётнинг, санъатнинг ихлосманди бўлди. Бир муддат туман газетасида адабий ходим, радиода сухандон, машҳур «Бўстон» ансамблида созанда бўлиб фаолият кўрсатган. Домланинг ширалигина овози бор. Айниқса, «Санам, ҳеч борми инсофинг»ни маромига етказиб куйлайди. Ашуласини эшитган қариялар, «Раҳматли отаси ҳам дутор чертиб, шундай хиргойи қиларди, ўғли ҳам отасига тортибди-да», деб қўйишади. Домла ҳавас билан фарзандларига Алишер, Машраб, Бобур, Ғолиб, Нодира деб исм қўйган.

Билганлар Тошпўлат махсумни бой қилган унинг аёли, дейди. Бу гапда жон бордек. Агар шундай бўлмаса, саккиз ўғил, уч қиз туғиб берармиди. Баҳорой опамиз махсум акамиздан етти ёш кичик. Ғўзапоя, сомон, сабзи-пиёз, шолғом деганларнинг «ўзи уйга келади». Буни аёли дўндиради. Яъни, опамиз ёз бўйи Байман фермернинг даласида, Тошпўлат махсум айтгандек, «командировка»да бўлади. Тағин аёли қўни-қўшниларга тандир-ўчоқ қуриб, супра-рапида тикиб, «бизнес» қилади. Доимий мижозлари ҳам бор.

* * *

Тошпўлат махсум ўзини ҳеч кимдан кам чоғламайди. Дид билан кийинади, яна бўйинбоғ тақиб юради. Ўзи меҳмоннавоз. Севган машғулоти қўй боқиш, қўзичоқ ва улоқчаларнинг дикирлаб сакрашини кўриб завқланади. Ўзи ҳам, аёли ҳам турмушдан мамнун. Кўп эмас, йигирма-ўттиз невараси, икки чевараси бор. Тошпўлат махсум кеч ётиб, эрта туради. Қўшниси Қаюм бобонинг саҳархез хўрози ҳам у киши тургач қичқиради...

Субҳидам.

— Туринг, Махсум бобо келяпти, уришиб бермасин, —  дейди қўшниси Умида  эри уста Эркинга.

Уста шошилиб юз-қўлини ювди. Боғ тарафдан Тошпўлат махсумнинг овози келди.

— Туринглар, тонгги ризқдан олиб қолинглар, ғафлатда ётманглар!

Кимдир айтди:

— Шу Махсумга қойилман, ҳеч тиним билмайди.

Хўш, энди Тошпўлат махсумни танидингизми, ҳа баракалла, бундай тиниб-тинчимас одамларнинг борлиги бахтимиз, хайру баракамиздир.

Ўролбой ҚОБИЛ,

Қамаши




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар