Интернетда бугун йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса ижтимоий тармоқларда ҳар ким ўз профилида фикрини ёзиш, расм, видео жойлаш учун кенг майдон ажратилган. «Фикр билдириш», «Дўстлар билан бўлишиш», «Ўз профилида бўлишиш» ҳам бор бунинг устига. Хуллас, мулоқот доираси ҳам, янги-янги дўстлар билан танишув имконияти ҳам кенг.
Муҳокама қилишни хоҳлаётган, эълон қилинаётган мавзуни оммага эркин ва осон тақдим этиш мумкин. Билдирилган муносабат ва фикрлар ўқувчини изланишга, ўрганишга чорлайди. Ўз гапининг исботи учун далил қидиради, интернет кезади, жараён давомида эса ниманидир ўрганади.
Аммо баъзида шундай фикрлар учраб турадики, уларни ўқиб уялиб кетасиз. Жаргон сўзлар билан тузилган статуслар жаҳлингизни чиқаради. Бу ёзувлар бир неча кун, ҳафта, ойлаб сақланади. Яъни муаллиф бу қилмишидан умуман афсусланмайди, ачиниш ҳиссини туймайди, виждони қийналмайди. Бундай ёзув эгаларининг бирортаси маданиятсизлик қилгани учун кейинчалик кечирим сўрамайди, ҳатто ёзувни ўчириб ҳам юбормайди. Уларнинг айримларини дўстлари таркибида ўз ота-онаси, акаси, опаси бўла туриб бу ишидан заррача истиҳола қилмаганидан, бировлар олдида хижолат бўлмаганидан ҳайрон қоласан киши.
Яна бир аламли жиҳати айримлар бу иши билан мақтаниб ҳам қўйишади. Улкан ахборотлар ойнасидан бундай бетавфиқларча фойдаланиш одобданмикан?! Ахир, ижтимоий тармоқлар давлат ёки дунёнинг турли бурчагидаги ёшларнинг ўзаро фикр, ижод, билим алмашинуви учун ташкил қилинган эмасми!?
Замонамиз ривожига шукр қилиб, ниманидир ўрганиш, билмаганни сўраб олиш ўрнига гўзал тилимизни кирлаштириш, бемаъни сўзларни ишлатиб маданиятсизлик қилиш инсофданмикан?! Ахир, ҳатто, қонун чекламайдиган баъзи нарсалар уят, номус, фаросат аталмиш тушунчалар томонидан тақиқлаб туриладику. Зеро, уят бизни ҳайвондан фарқлаб турувчи чегарадир.
Уятсиз ёзувлар руҳиятни, онгни, маънавиятни ифлос қиляпти. Уятсизлик касали тез бир-бировга юқса, у кейинчалик ғурурсизликка, номуссизликка олиб келиши муқаррар.
Уят ўргатилмайди, у бирга туғилиши керак, деган нақл бор. Бундай ишларни ўзларига эп кўраётган кимсалар бевосита миллатига, ота-онасига тавқи лаънат бўлиб ёғилади. Бу умуминсонийликка ҳам, миллийликка ҳам мутлақо зид ҳолат! Уят – виждоннинг ифодаси, у ақлни белгилайди. Демак, уятсиз ҳам ақлсиз, ҳам виждонсиздир.
Ихтиёржон ҚЎЛДОШЕВ,
Асака тумани
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил