Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Миннат оши — маломат тоши

Тадбиркор оғайнимизнинг саксон ёшдан ошган отаси оғир хасталаниб, тўшакка михланиб қолди. Икки-уч кишилашиб уни кўргани бордик.

Отахон полига чўғдай гилам тўшалган, деразаларига ҳарир пардалар илинган, шифтига қимматбаҳо қандил осилган, нақшинкор сервантга биллур идишлар дид билан терилган кенг-баҳаво хона тўридаги юмшоқ каравотда ётган экан. Очиғи, уни кўриб, ичимиздан зил кетдик. Бир вақтлар гурсиллатиб қадам ташлайдиган яғриндор, бардам-бақувват одам бир бурдагина бўлиб қолибди. Оғриқнинг зўриданми, тез-тез инграб қўяди, басма-басига узоқ йўталади...

Шунга қарамай, сир бой бермадик, имкон қадар кўнглини кўтардик. Отахон ҳам бизнинг ҳол-аҳволимизни, ишимизни эринмай сўраб-суриштирди. – Йўқлаб келганларингиз, яхши тилакларингиз учун раҳмат! – деди кейин алланечук тушкун кайфиятда. – Фақат бу сафар соғлиғим ўнгланишига кўзим етмайроқ турибди. Чамамда, ажал фариштаси аллақачон йўлга чиққан кўринади. – У бир зум тўхтаб, оғир хўрсинди. –  Одамзоднинг феъли қизиқ,  ҳар қанча яшаса ҳам, барибир, ҳаётга тўймайди. Мана, мен ҳам ётибман «Эй Худо, менга ҳам яна озгина умр қўшиб бер!.. Омонатингни олар бўлсанг, жонимни қийнамай осонгина ол!» деб...

– Э, менга қаранг, дада! – Қўққисдан бақабўйин дўстимиз отахоннинг гапини оғзидан олди. – Нега ҳадеб дуч келганга ҳасрат қилаверасиз? – деди дўмбоқ қўлини пахса қилиб. – Сизга нима етишмаяпти ўзи?.. Саксон иккига кирган бўлсангиз, нега ўлимдан қўрқасиз? Фақат битта ўзингиз ўлаётгандай, мунча ваҳима қиласиз? Ахир, бу нарса ҳамманинг бошида бор савдо, тақдирга тан бериш ҳам керак-да...

Кутилмаган таъна-дашномдан ҳангманг бўлиб қолдик. Отахон кўзлари аланг-жаланг бўлиб, бир бизга, бир ўғлига жавдираб боқди. – Жон болам, – деди сўнгра аъзои бадани титраб-қақшаб, ялинчоқ оҳангда, – бу гапни олдин ҳам уч-тўрт бор айтувдинг, бошқа айтма. Жон бор жойда қазо борлигини ўзим ҳам яхши биламан. Мен ўзимга умр сўрасам, сендан эмас, Худодан сўраяпман. Сен бунақа пешдаҳанлик қилма. Ёмон гап кўнгилга тошдек қаттиқ ботади-я. Ё, нима, касал боқиш жонингга тегдими?..

– Жонимга текканида сизни дўхтирларга қаратиб, манави шароитларни яратиб берармидим? – Дўстимиз яна отаси сўзини бўлди, хумдай боши билан хонадаги жиҳозларга ишора қилди. – Ана, қаранг, ҳамма нарса етарли, еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда, шунга қарамай, нуқул нолиганингиз-нолиган. У сизга ортиқча гап ҳайф дегандай, жаҳл аралаш қўл силтади-ю, тез-тез юриб хонадан чиқиб кетди. Отахон бўғзига нимадир тиқилгандай бўлиб, гапиролмай қолди. Устига-устак, дарди хуруж қилиб, анча қийнади. Узоқ йўталиб, тин олгач, уф тортиб, кўзларини маҳкам юмди. Шу он мижжалари орасидан силқиб чиққан бир томчи ёш деразадан мўралаган қуёш нурида йилтираб кетди. Биз отахоннинг қандай юпатишни билолмай, унинг атрофида лол қотиб ўтирардик...

Абдунаби ҲАЙДАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар