Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБу фазилатнинг оёқости қилинмаслиги учун аслида ким масъул?
Оила ва жамиятда доимо эркак кишининг роли устивор ҳисоблаб келинган. Камгаплик ва дангаллик, ғурур ва ориятни ҳамиша ҳар нарсадан устун қўйиш эркак мавқеини баланд тутиб турган. Керакли вақтда зарур гапни сўзлаб, мижғовлик ва майдалашишлардан ўзимизни тийишимиз, салобатимизни таъминлаб турувчи жиддийликдан йироқлашмаслигимиз ҳам катта фазилатлардан дея эътироф этилади.
Йигит кишининг ўзига ортиқча эътибор қаратиб, безаниши ҳамда туҳмат ва бўҳтон гаплар билан йиғилиб олиб ғийбатлашиши эса ҳеч қачон ярашмаган. Бордию шундай ҳаракатларнинг бирортаси қайсидир йигитда кўпроқ кузатиладиган бўлса, атрофидаги бошқа эркаклар, айтайлик отаси, ака-укалари ёки ўртоқлари томонидан тўғри тушунтиришлар билан тартибга чақирилган.
Энди эса айрим оталар ўғлига, йигитлар ака-укаси, ўртоқларининг юриш-туришига юқорида айтганимиздек қизиқиш, жавобгарлик ҳисси билан қарамай қўйдими ёки қанчалик танбеҳ берилаётган бўлса-да қулоқ солмай қўл силтайдиганлар кўпайиб кетдими? Менимча, иккинчиси ҳақиқатга яқинроқ. Табиийки, ҳар куни турли одамлар билан мулоқот қилиб, турли воқеликларнинг гувоҳи бўламиз. Авваллари сариқ, малла, шоколад рангга сунъий бўялган, куйдирилган, елкага тушадиган узун сочли йигитларни кўрсак бирон ажнабий бўлса керак, деб ўйлардик. Шундай бўлиб ҳам чиқарди. Сочига алланималар суртган, юзини оқартириш ва тиниқлаштириш учун бир нималардан фойдаланиб, гулли кўйлак кийиб олган йигитларни кўриб булар авва лдан шундай юриб-туришга ўрганган, дер эдик. Мана, ўзимизнинг ичимизда ҳам шундай ёшлар пайдо бўляпти-ку. Татуировканию айтмай қўя қолайлик. Қанча гапирилса-да унинг олди олинмади. Баданининг кўринадиган жойларига турли гуллар тасвирини чизиб олганлар биз қатори Ўзбекистонимизда яшаб, олийгоҳларимизда ўқиб юрибди. Уларга бунинг хато экани ҳақида оғиз очсангиз борми, «Бу менинг хоҳишим. Ҳеч кимга зарари тегмагандан кейин истаганимни қилавераман-да. Инсон ҳуқуқлари ҳамма нарсадан устун», дея оғзингизга уради. Юртимиздаги барча олийгоҳларда талабалардан белгиланган расмий ўқув кийимида бўлиши сўралади. Бироқ деярли барча билим юртларининг хорижий йўналишларида ўқийдиганларидан бу нарса талаб қилинмаётгандай. Уларнинг кийиниши, узун сочидан ҳам ажратиб олса бўлади. Нима, уларга ҳеч қандай тартиб-қоида йўқми? Ўрим-ўрим сочли йигитлардан нега сочингни пушти, мовийга бўяб олдинг деб сўрашармикин? Балки ўшалар туфайли бошқа ёшлар ҳам «безанаётгандир»? Бу ерда асл айбдор ким? Хулоса қилишдан аввал бироз мулоҳаза юритиб кўришимиз тўғри эмасми? Қиз-аёлларга эркакларга ўхшаб кийинма, ўзбекчилигимизга тўғри келмайди, деб ўзимизча ақл ўргатардик. Бугун юқоридагидек йигитлар сабаб тилимиз қисилди.
Баҳор яқин. Ҳадемай катта-катта атиргулли футболка ва кўйлак кийган «ўғлон»лар ҳам кўчаларга кўрк қўшиб юра бошлайди. Натижада ҳамма ёшлар ёмонотлиқ. Катталарга ҳурмат, бир-биримизга ёрдам кўрсатиш, инсонпарварлик туйғуларидан йироқлашаётган ёшларни ҳам афсуски учратяпмиз. Биз беодоблигимизни ёшликнинг қизиққонлиги десак, катталар қариликнинг инжиқлиги дейишса, бу каби миллат маънавиятини емирадиган долзарб масалалар учун жавобгарликни ким зиммасига олади?
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил