Ҳаётимизни бундан ҳам яхшироқ қилишга интиламиз. Янгиянги мақсадлар қилиб, режалар тузамиз.
Баъзан бизнинг ўзгаришимиз учун атроф-муҳит, ёнимиздаги одамлар, жамият ҳам масъулдай туюлаверади. Шундан жамият ислоҳи учун фикрлар билдирамиз, таклифлар айтамиз, гоҳида жонимиз ачиганидан мавжуд камчиликларни танқин қилган бўламиз. Жамият ислоҳи учун шу ишлар зарурга ўхшаб кўринади.
Яна бир соҳани тубдан ўзгартиришга бел боғлаб, шартта унинг раҳбари ишдан олинади. Бошқа бир кишини раҳбарликка кўтариб, катта ишонч ва умидлар билдирилади. Кутилган ўзгаришлардан ном-нишон бўлавермагач, раҳбарни яна ўзгартирамиз. Раҳбар тез-тез ўзгараверадию, лекин ислоҳ қилиниши зарур соҳада ҳамма кутган ўзгариш ҳеч кўзга ташланавермайди. Баъзан яхши ишламаган, ўз вазифасини виждонан адо этмаган, суиистеъмол қилган раҳбарга нисбатан жиддий чора қўрилади. Шу ишларни кўра-била туриб, эндигина мансабни эгаллаган янги раҳбарнинг ҳоли ҳам деярли шундай якун топади. Муаммолар қачон барҳам топади? Халқни қийнаб келаётган мушкул масалалардан қутилиш мумкинми? Нега шунча саъй-ҳаракатимиз бор, иш бор, аммо натижаларимиз кутилганидек эмас? Бирон касаллик тарқалса, унинг олдини олиш ё унга қарши курашиш учун тезкорлик билан оммавий тадбирлар амалга оширилади. Бундай ишларда оммавий тадбирларнинг амараси катта. Инсонлар ҳаётини муҳофаза қилиш учун шундай чора-тадбирлар жуда зарур. Оммавий эмлаш, даволаш ва зарарсизлантириш каби чораларсиз бу борада бирон натижага эришиш маҳол. Аммо гап тафаккурнинг ислоҳи ҳақида кетар экан, аниқ ва манзилли, ҳаққоний амалий ҳаракатларга катта эҳтиёж сезилади.
Болага оламни ўргатиш кичик нарсалар ҳақида ҳижжалаб таълим беришдан бошланади. Минг саҳифали китобни ҳали ҳарф танимайдиган ўқувчи қўлига тутқазиб қўйишдан маъни йўқ, албатта. Бола тафаккуридаги ўзгариш йиллар давомида аста-секинлик билан қарор топади. Режали равишда, тўғри ҳамда ҳаёт учун зарур бўлган назарий ва амалий билим билан кўниктириб бориш асносида бола тафаккурида уйғониш, ўсиш ва юксалиш жараёни бошланади. Бу эса, кутилган барча ислоҳотларнинг бошланғич нуқтасидир. Бундай киши одамзотнинг қўлидан нималардир келишига аниқ ишонади, бошқаларни ҳам ишонтира олади. Энг муҳими, назарий ишончларни, хаёлидаги рўёларни рўёбга чиқара олади. Бир пайтлар дунёнинг нариги бурчагидаги киши билан бир йиллик масофадан туриб (онлайн тарзда) юзма-юз гаплашиш бир рўё саналган бўлса, бугун бу жуда оддий – одатий ҳолатга айланиб бўлган. Техник тараққиётнинг чўққисига чиқиб бораётган инсоният бугун кибр, тамагирлик, зўравонлик, босқинчилик, ваҳшийлик каби иллатлар қаршисида ожиз қолаётгандай. Булар чинакам ўзгаришлар, ислоҳотлар оёғига тушов бўлаётган асосий тўсиқ бўлиб турибди.
Модомики, гап инсон, унинг қалби ва тафаккури ҳақида кетар экан, бунда оммавий тадбирларнинг қанчалик натижа беришини обдон мулоҳаза қилиб кўриш зарур. Миллион нафар онгни бирданига ўзгартиришни тасаввурга сиғдириш қийин. Лекин муайян бир шахс ёки бир неча шахслар тафаккурида ўзгариш ясашга эришиш мумкин. Кун келиб бу шахслар жамиятдаги ҳал қилувчи кучларга айланади. Ҳазрат Навоий «Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам...» деган эканлар. Жиддий ва буюк ислоҳотлар учун аввало уни амалга оширадиган янги тафаккур эгалари керак бўлади. Ҳисобот учун ўтказиладиган оммавий тадбирлар ўрнини муайян шахсларга йўналтирилган аниқ ва мақсадли амалий фаолият эгаллаши зарур. Жамиятда аввало шахслар тафаккурида ўзгариш бўлмас экан, оммавий ислоҳотлар ҳақида умид қилиш ўринли бўлмайди. Миллат ва халқ ўз йўлини топиши, ўзлигига қайтиши, ўз ҳаётини, келажагини барпо этиши учун кенг фикрли, узоқни кўра оладиган, ўзининг инсонлик мақомини тафаккур қила оладиган шахслар зарур. Акс ҳолда, қилинаётган саъй-ҳаракатлар, амалга оширилаётган ўзгаришлардан кутилган натижага эришиб бўлмайди.
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔16
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔62
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔158
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил