Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилТошкент шаҳрида Чилонзор тумани 7-мавзенинг 49-50 уйларида дарахт шохлари кесилиб, «санитар шакл» берилмоқда. Бундай ҳолатни республикамиз аҳоли пунктларида кўплаб кузатиш мумкин, деб ёзади ekolog.uz.
«Санитар шакл» дейилганда аслида дарахтнинг қуриган, касалланган шохларини кесиб ташлаш назарда тутилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатда «Санитария мақсадида дарахтлар ва буталар танасининг бир қисми: қуриётган ёки қуриб қолган; шакли хунук ўсиши натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган; касалликка чалинган; турли инфратузилмалар фаолиятига халақит бераётган; шохлари касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган; шунингдек, шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши ёки синиш эҳтимоли натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади», дейилган.
Аммо суратлардан кўриб турганимиздек, дарахтларнинг ям-яшил, соғлом шохлари кесилмоқда. Ҳар қандай биолог ёки агротехник мутахассис дарахтларни буташ эрта баҳор ёки кеч кузда, улар уйғонмасидан амалга оширилиши зарурлигини айтади. Россиянинг agrarnyisector.ru сайтида ёзилишича, «Дарахтларни ёзда буташ тавсия этилмайди, бу ҳолатда дарахтларнинг барги тўкилиб, дарахт танасида мураккаб моддалар тўплана бошлайди ва дарахтнинг ўсиб ривожланишига тўсқинлик қилади». Оддий сўз билан айтганда, ёзда буташ дарахт касал бўлиб қолиши ёки қуришига олиб келиши мумкин.
Бугунги ёз чилласида шаҳарларда дарахтларнинг аёвсиз буташларини кўриб, Ободонлаштириш бошқармаларида бунга рухсат бераётган биолог-мутахассислар борлигига шубҳаланасан, киши…
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил