Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБолалигимда кўчамизда баланд ва салобатли тол дарахти бўларди. Шохлари шу қадар қуюқки, ерга тангадек офтоб тушмаcди. Тол тагида шарқираган ариқ...
Толиққан йўловчилар тўхтаб, сояда чарчоғини чиқарарди. Биз эса баҳорда тол новдаларидан сочпопуклар ясаб завқланардик. Холамникидаги кекса бедана тутнинг кўркамлиги ҳам ҳамон ёдимда. Мевасининг кўплигидан еб тугата олмасдик. Ёзда тут ости «болалар майдончаси» вазифасини ўтарди. Афсуски, йиллар ўтиб бу иккала «азамат» ҳам қурилишлар ва бошқа турли сабаблар билан кесилиб, ўтинга айлантирилди. Нафақат улар, балки уларга ўхшаш юзлаб, минглаб дарахтларни печ ва ўчоққа қалаганимиз рост. Ваҳоланки, инсон зарари тегмаса ўша дарахтлар юз йиллаб яшайди. Юз йиллар мобайнида минглаб, балки юз минглаб болалар унинг меваларидан ейди, соясида ўйнаб улғаярди.
Маълумки, 2019 йил 30 октябрда Президентимизнинг фармони билан дарахт, буталар, манзарали ва ноёб дарахт турларининг кесилишига қарши 2021 йилга қадар мораторий эълон қилинди. Жорий йилда эса мораторий муддати яна узайтирилди. Бу борада Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ўзбекистон Экологик партияси томонидан доимий тарғибот ишлари олиб бориляпти.
Фарғона вилоятида ҳам ҳар бир дарахт жамоатчиликнинг, экопартия фаолларининг доимий назоратида. Экологик партиянинг вилоят кенгаши, 19 та туман ва шаҳарларда партия раислари, мутахассислари иштирокида назорат тадбирлари уюштирилмоқда. Дарахтларни кесиш эмас, аксинча янги кўчат турларини экиш, юртни обод этиш ғояси одамларга етказилиб, аҳолининг экологик маданияти ошириб бориляпти. «Дарахт экиб юртни обод этамиз», «Кўчат экиб боғ яратамиз», «Қишлоғимга, шаҳримга, мактабимга, маҳалламга юз кўчат» номли турли акциялар жараёнида ўнлаб яшил ҳудудлар ташкил этилди.
Фарғонанинг баъзи ҳудудларида жуда қадимий дарахтлар сақланиб қолган. Ҳатто уларга атаб маҳалла ва кўчаларга ном берилган. Масалан, «Тут таги», «Мажнунтол» маҳаллаларини кўпчилик яхши билади. Марғилон шаҳридаги «Яккатут» маҳалласида ҳам кекса тут дарахти ҳамон салобат тўкиб туради. Яккатутликлар ҳануз бу ерда қўр тўкиб, узоқлардан кўриниб турувчи кекса тутни эъзозлашади. Маҳаллий аҳоли дарахт билан боғлиқ кўплаб ривоятларни айтишади. Улардан бирида Хитой маликаси сочлари орасида яшириб олиб келган уруғдан унган биринчи дарахт шу экан. Ўша пайтдан бошлаб, Марғилонда, ипакчилик ривожланиб, атлас, адрас тўқиш урфга киргани айтилади.
Яна бир қизиқ жиҳати, бу дарахт мева қилмаслигида. Ҳозирда тадқиқотчилар томонидан пиллачилик учун қулай – мевасиз тут навлари яратилаётгани тўғрисида биламиз. Марғилонда эса юз йиллардан буён ана шундай тут савлат тўкиб турибди. Бизнингча, тадқиқотчилар мазкур тутни илмий жиҳатдан ўрганиб кўришлари фойдадан холи бўлмасди. Тўғри, беш-олти йил аввал олимлар тутнинг ёшини аниқламоқчи бўлишган эди. Аммо жиддий тадқиқотлар ўтказилмаган. Пайти келганида бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим, Фарғона водийси тарихи бу боғлар ва дарахтлар тарихидир. Бизда қадимий, ноёб ўсимликлар тадқиқоти бўйича алоҳида ишлар амалга оширилиши лозим.
Энди дарахтларни кесиш эмас, уларни авайлаш, ўрганиш, эъзозлаш пайти келган. Зеро, биздан фарзандларимизга яшнаган юрт қолсин. Тақир чўллар, бетонзор, чакалаклар эмас.
Фотима ЎКТАМОВА,
Экопартия Фарғона вилоят кенгаши масъул котиби
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил