Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ифлосланган оқова сув Оқариққа оқмоқда

Баъзи юртдошларимиз сувга челаклаб чиқиндини ўйламай-нетмай ағдариб кетишади. Айрим кимсалар назарида сув ахлатларни ёки чиқиндиларни оқизиб кетувчи восита гўё. Мана шундай кимсаларнинг касрига бугун миллионлаб инсонлар оғир экологик фожиаларга рўбара келмоқда, бир қултум тоза сувга зорликда ҳаёт кечирмоқда.

Ифлосланган оқова сув  Оқариққа оқмоқда

Яқинда Жомбой туманидаги бир пайтлар «Jomboy don mahsulotlari» акциядорлик жамияти тассарруфида бўлган оқова сувни тозалаш иншоотининг ҳозирги ҳолати билан танишдик. Бундан эллик йил аввал барпо этилган бу иншоот ғаллани ювишдан ҳосил бўлган оқова сувни тозалашга мўлжалланган. Замон илгарилаб, турли ишлаб чиқариш объектлари, кўп қаватли бинолар пайдо бўлмоқда. Оқова сувни тозалаш иншоотига ҳозирги пайтда эҳтиёж ошган, албатта. Бу иншоотни яқин йиллар оралиғида қайта тиклаш ёки уни атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш борасида бирор бир амалий иш қилинмагани кўриниб турибди.

Оқова сувни тозалаш иншоотига номаълум манбадан оқиб тушаётган ифлосланган сув тўғридан-тўғри Саричашма, Узуновул қиш­лоқларидан оқиб ўтувчи Оқариқ ариғига қуйилмокда. Оқариқнинг сувларидан эл чорва молларини суғориб, йил бўйи томорқаларида экин етиштиради. Бу сувда балиқ етиштираётган фермер, оилавий тадбиркорлар ҳам бор.

Ифлосланган сув оқибатида айрим касалликлар тарқалмаслигига, чорва ва полиз экинлари орқали инсонлар соғлиғига зарар етмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўли четида, «Jomboy don mahsulotlari» АЖга қарама-қарши томонда жойлашган оқова сув тозалаш иншоотидаги аянчли экологик вазият афсуски бирор бир мутасаддини безовта қилмаяпти. Узоқ йиллардан буён бу жой ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Оқова келиб тушадиган катта ҳажмдаги идишларда ҳам ифлос сув сақланади.

Иншоотни қайта тиклаш, қишлоқ ҳўжалик ва аҳоли экинзорларига оқиб  бораётган хатарли ифлосланган сувни тозалашнинг бирор чораси топилмас экан, аҳоли орасида турли эпидемологик касалликларнинг келиб чиқиши турган гап. Ўйлаймизки, мутасадди ташкилотлар бу муаммога вақтида чора кўришади.

 

Нишон МЕЛИЕВ,

Жомбой тумани




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔55

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔179

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔236

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Июл  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Заковат

Асосий далил

Кунлардан бир кун полиция бир қўлида кассетали магнитофон, иккинчисида тўппонча ушлаган одамни жонсиз ҳолда топди.
 


Ҳаммасини кўриш 

Пазандалик

Қиймали пицца

Керакли масалликлар. Хамир учун: 200 миллилитр сут, 2 чойқошиқ шакар, 5 грамм қуруқ хамиртуруш, 1 чойқошиқ туз, 50 грамм маргарин, 350 грамм ун. 
Асоси учун: 300 грамм мол гўштидан қийма, 100 грамм пиёз, 100 грамм булғор қалампири, 1 ошқошиқ помидор пастаси, 2 та саримсоқ тишчаси, 100 грамм пиш­лоқ, 0,5 боғ шивит ва кашнич, 30 миллилитр ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва мурч, устига суртиш учун тухум.


Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар