Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.
Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан ўрин олди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг қайд этишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга 2019 йили ўтган сайловларда синов тариқасида 60 та сайлов участкасида 120 та кузатув видеокамераси ўрнатилган эди. Мазкур сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёни Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, Халқаро матбуот марказида ва «Ўзбекистон 24» телеканалида реал вақтда намойиш этилгани яхши самара берган. Жорий йилда ушбу йўналишдаги ишлар янада такомиллаштирилиши ва кўлами кенгайтирилиши зарур.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича миссияси томонидан жорий йилнинг 15 сентябридан 5 октябригача бўлган даврдаги кузатувларининг оралиқ ҳисоботида бу борада амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди. Ҳисоботда Марказий сайлов комиссияси томонидан барча сайлов комиссияларининг геолокацион маълумотларини ўз ичига олган интерфаол мобиль илованинг ишлаб чиқилгани, сайлов комиссиялари аъзоларининг каскад усулида ўқитилиши ва сайлов куни «COVID-19»нинг олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар алоҳида қайд этилди.
Овоз бериш куни мамлакатимиз ҳудудида жойлашган 207 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади. Видео-трансляция жараёни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказидаги катта ҳажмдаги экран орқали, шунингек, «saylov2021.uz» портали ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканалларида онлайн тарзда узатиб борилади. Трансляция вақти 24 октябрь куни соат 8.00 дан 20.00 гача белгиланган.
Бугунги кунда хорижий тажриба ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳар бир туман ва шаҳардаги 1 тадан намунавий сайлов участкасида 2 тадан камера ва зарурий қурилмаларни ўрнатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Рақамлар билан айтадиган бўлсак, 207 та туман ва шаҳарда жами 414 та кузатув камераси ўрнатилиши белгиланган.
Бугунги кунда кузатув камераларини ўрнатиш ва онлайн эфирга узатиш бўйича барча харажатлар «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази мутахассислари билан биргаликда ҳисоб-китоб қилинган ва тегишли шартнома имзоланган.
Нурилло НАСРИЕВ,
ЎзА
Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар
🕔15:39, 13.04.2026
✔53
Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари) трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?
Батафсил
Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади
🕔15:59, 02.04.2026
✔152
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.
Батафсил
Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади
🕔15:31, 26.03.2026
✔199
Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.
Батафсил