Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

Бугунги кунда инсоният ўз тарихидаги ниҳоят­да мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Мислсиз хавф-хатар ва таҳдидларга дуч келмоқда. Ер юзида коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиққан глобал иқтисодий инқироз ҳануз давом этмоқда. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси шу мақсадда ҳар бир хонадон ва маҳаллада, бутун юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янада изчил давлат сиёсатини давом эттиради.

Таъкидлаш керак, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат бўлиб, унда ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг устувор соҳалари қаторида экологик масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барқарор ривожланиш кафолати бўлмоқда. Экологик муаммоларнинг инсон хавфсизлигига таъсирини эътиборга олган ҳолда, соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилди, соҳани ривожлантиришнинг ташкилий-хуқуқий асослари яратилди.

Хусусан, бу борада 30 га яқин муҳим қонунлар ҳамда 300 га яқин қонуности ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилди. 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Респуб­ликасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси каби ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган дастурлар мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз халқаро ҳамжамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида соҳадаги ўндан ортиқ халқаро ҳужжатларни ратификация қилди. Биргина иқлим ўзгаришлари бўйича Париж келишуви доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Оролбўйида дунё ҳамжамияти эътирофига сазовор бўлаётган туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сессияларида билдирган барча ташаббуслари қаторида, экология соҳасидаги таклифлари ҳам дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст фондининг таъсис этилиши ҳамда БМТ томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясининг қабул қилиниши том маънода ўзбек дипломатиясининг ютуғи бўлди.

Сўнгги йилларда Орол денгизининг қуриган тубидаги 1,6 млн. гектар майдонда саксовул ва чўлга чидамли бошқа ўсимликларнинг экилиши мамлакатнинг халқаро ҳужжатлар доирасида қабул қилган мажбуриятларнинг амалий натижаси, дейиш мумкин. Тараққиёт стратегиясида ушбу ишларни жадал амалга ошириш назарда тутилгани келгусида Оролбўйида инсон хавфсизлиги учун экологик мақбул ҳудуд барпо этишга замин яратади.

Сир эмас, юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Буни яқинда содир бўлган қум бўронлари ҳам яна бир бор тасдиқлади. Шу сабабли давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тараққиёт стратегия­си асосида мамлакатни яшил майдонлар билан қоплаш ишларини бугунги 8 фоиздан 30 фоизга чиқариш марралари олдинга қўйилди.

Президентимиз жорий йилнинг 15-16 июль кунлари «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлаб, минтақадаги таҳдидлар ва имкониятлар, барқарор ривожланиш бўйича ўнта асосий ташаббусни илгари сурди. Ушбу ташаббуслар ичида экология ва атроф муҳит муҳофазасига, иқлим ўзгаришига мослашиш, минтақада «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда БМТ билан ҳамкорликда ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Тараққиёт стратегиясида мазкур конференцияда қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг изчил бажарилиши учун халқаро ҳамкорлар билан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Хулоса қилиб айтганда, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мамлакатда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини демок­ратик қадриятлар асосида ривожлантириш, халқимизнинг қулай атроф муҳит шароитида яшаш ва фаолият олиб бориши каби конституциявий ҳуқуқини таъминлаш учун мустаҳкам асос бўлади.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔91

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔162

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 91    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 162    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар