Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилAнорнинг беш юздан зиёд, баъзан мингтагача донаси бўлади ва бу ҳосилдорлик рамзи ҳисобланади. Унинг таркибида C ва Б витаминлари бор. Уруғи эса Е витаминига эга. Шарбатида кўплаб аминокислоталар мавжуд.
Анор шарбати қадим замонлардан буён яллиғланишга қарши восита ҳисобланади ва ошқозон-ичак тракти касалликларини даволашда тавсия этилади. Органик кислоталар меъда ширасининг овқат ҳазм қилиш ферментларини кўпайтиришга ёрдам беради. Анор суви таркибида кўп миқдорда калий борлиги боис, юрак мускулларининг ишига ижобий таъсир кўрсатади. Гипертензив беморларда қон босимини пасайтиради ва қўшимча равишда холестерин миқдорини камайтириши мумкин.
Анор шарбати таркибидаги витаминлар организмнинг юқумли касалликларга чидамлилигига, терининг, тирноқларнинг ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Камқонликда ҳар куни уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан анор шарбати ичиш ва муолажани 2 ойдан 4 ойгача давом эттириш самара беради.
Ҳарорат кўтарилганда, тумов ва томоқ оғриғида анор шарбатига озгина асал қўшиб ичиш лозим. Қандли диабетда 1 ош қошиқ асал солинган ярим ёки 2 стакан анор шарбатини кунига уч маҳал ичиш тавсия қилинади.
Узоқ вақт давомида анор ва анор шарбатини мунтазам равишда истеъмол қилиш саратон касаллигининг олдини олади. Анор таркибидаги аминокислоталар ва бошқа муҳим моддалар гўшт истеъмол қилмайдиган вегетарианларга метаболизм бузилишидан сақланишда ёрдам беради.
Бироқ, ошқозон ёки ичак яраси мавжуд бўлган инсонлар анор шарбатини истеъмол қилмагани маъқул. Бу ошқозондаги кислота миқдорини ошириши мумкин. Мева таркибидаги танин эса қабзиятга сабаб бўлади ва бавосирга чалинган беморларда муаммо туғдиради.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил