Саломатлик      Бош саҳифа

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Бугунги тезкор замонда болалар соғлиғи ҳар бир давлат учун стратегик масала ҳисобланади. Дунё бўйлаб нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва витамин етишмовчилиги каби муаммолар кўпа­йиб бормоқда. Бу борада Япония тажрибаси дунёга намуна бўла олади. Уларда мактаб тушлиги – «сёкуику» шунчаки қорин тўйдириш эмас, балки таълимнинг бир қисми ва келажакка тикилган катта сармоя ҳисобланади.

«Сёкуику» япончада «овқатланиш орқали тарбиялаш» деган маънони англатади. Келинг, ушбу тизимнинг сирлари ва унинг Ўзбекистон учун аҳамиятини таҳлил қиламиз.

 

Таълимнинг ажралмас бўлаги

Японияда мактаб овқатланиш тизими бир кунда пайдо бўлмаган. Бу узоқ йиллар давомида шаклланган анъанадир.

Ҳаммаси 1889 йилда Ямагата префектурасидаги кичик бир мактабдан бошланган. Монахлар камбағал оилаларнинг болаларига бепул гуручли колобoклар (онигири), балиқ ва тузланган сабзавотлар бера бошлашган.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Японияда очлик хавфи юзага келганда, ЮНИСЕФ каби ташкилотлар ёрдамида мактабларда сут ва нон тарқатила бошлади.

1954 йилда эса «Мактаб тушлиги дастури тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Шундан сўнг тушлик шунчаки ижтимоий ёрдам эмас, балки таълимнинг ажралмас бўлагига айланди.

 

Сёкуику: таом орқали бериладиган тарбия

Японияда «Сёкуику» тушунчаси 2005 йилда қонун даражасига кўтарилди. Бу тизим учта асосий устунга таянади:

Билим. Болалар таомлар таркибидаги витамин ва минералларнинг мия ва мушаклар учун қандай фойдаси борлигини ўрганишади.

Мутахассислар. Мактабларда махсус «овқатланиш бўйича ўқитувчилар» (eiyo kyoyu) ишлайди. Улар ҳам диетолог, ҳам педагог ҳисобланиб, меню тузиш билан бирга болаларга тўғри овқатланишдан дарс беришади.

Ранглар ва таъмлар. Болалар таомнинг беш хил рангда (қизил, яшил, сариқ, қора, оқ) ва беш хил таъмда бўлиши кераклигини ўрганиб, овқатни нафақат ейишни, балки уни ҳис қилишни ҳам машқ қилишади.

 

Тизим қандай ишлайди?

Япония мактабларида овқатланиш меъёрлари жуда қаттиқ назорат қилинади. Ҳар бир тушлик боланинг кунлик эҳтиёжининг тахминан учдан бир қисмини (600-850 ккал) қоплаши керак.

Меню ҳар куни ўзгариб туради ва асосан маҳаллий фермерлар етиштирган янги маҳсулотлардан тайёрланади. Бу ҳам соғлиқ учун фойдали, ҳам маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди.

 

Мактаб тушлиги – масъулият дарси

Японияда болалар ошхонага бориб овқат ейишмайди, балки овқат синфхонага олиб келинади. Бу жараёнда энг муҳим жиҳат – болаларнинг ўзлари хизмат кўрсатишидир.

Ҳар ҳафта бир гуруҳ болалар навбатчи бўлади. Улар оқ халат ва ниқоб кийиб, овқатни тарқатишади, кейин эса идишларни йиғиб олишади.

Ўқитувчи ҳам болалар билан бир столда, бир хил овқатни ейди. Бу ўқувчи ва устоз ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди.

Овқатланишдан олдин «Итадакимасу» (миннатдорман), кейин эса «Готисо-сама-дэсита» (таом учун раҳмат) дейиш мажбурий анъана ҳисобланади.

 

Натижа: дунёдаги энг паст кўрсаткич

Япония тажрибаси ўз мевасини бермоқда. Япония ривожланган давлатлар орасида болаларнинг ортиқча вазни (семириш) энг паст кўрсаткичга эга мамлакатлардан биридир (тахминан 3,5 - 4,5%). Солиштириш учун, АҚШда бу кўрсаткич 42 % дан ошган.

 

Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги

Мамлакатимизда ҳам болалар саломатлигига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, инсон капиталига тикилган сармоя Япония «иқтисодий мўъжизаси»нинг асосидир.

Ўтган йил декабрь ойида Президентимизнинг Японияга ташрифи доирасида таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Ўзбекистонда Япониянинг Цукуба университети билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилмоқда. Бу ерда замонавий қишлоқ хўжалиги ва овқатланиш илми бўйича мутахассислар тайёрланади.

Жорий йил бошида эса Ўзбекистон делегацияси Японияда бўлиб, мактаб овқатланиш тизими ва санитария назорати механизмларини яқиндан ўрганди.

Япония тажрибаси шуни кўрсатадики, мактабдаги овқатланиш тизими шунчаки ижтимоий хизмат эмас. Бу болани тартибга, меҳнатга ва соғлом яшашга ўргатадиган ҳаётий дарсдир. Ушбу моделни Ўзбекистон шароитига мослаштириш келажак авлодларимизнинг нафақат жисмонан соғлом, балки масъулиятли ва билимли бўлиб улғайишига хизмат қилади.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔22

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔78

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔132

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар