Саломатлик      Бош саҳифа

Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

Муддати ўтаётган ўсимлик ва сабзавот маҳсулотларини ҳайвонларга озуқа сифатида бериш керак. Бундай услублардан фойдаланиш полигонларга юборилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари миқдорини 60 фоизга камайтириш имконини беради.

Фудшеринг – озиқ-овқат чиқиндиларини  60 фоизга камайтиради

Бунинг устига ушбу озиқ-овқат чиқиндилари чириш жараёнида ўзидан кўп миқдорда зарарли моддалар чиқаради ва сараланмаган плас­тик, металл ва бошқа чиқиндилар билан аралашиб атроф муҳитни заҳарлайди.

Дунё бўйича озиқ-овқат нархлари ошиб, аҳолининг ўртача даромади пасаяётган бир пайтда бундай усулдан фойдаланиш ҳамма учун катта ёрдам бўлади. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоб-китобларига кўра, пандемия чоғида дунё бўйича очлик 80 фоизга ошган. 2021 йил охирига бориб эса очликдан қийналганлар сони 270 млн.га етади. Шундай оғир пайтда яроқлилик муддати яқинлашиб қолган маҳсулотларни фудшеринг хизматлари орқали муҳтожларга тарқатиш, яроқлилик муддати ўтганларини эса ҳайвонлар учун озуқа сифатида бериш муҳим аҳамиятга эга. Йирик супермаркетларда, озиқ-овқат дўконларида муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш қонун билан тақиқланади. Шунинг учун ҳам эҳтиёткорлик юзасидан улар яроқлилик муддатига бир кун қолган бўлса ҳам расталардан олиниб, махсус чиқиндихоналарга юборилиши шарт. Бундай пайтда фудшеринг, яъни «озиқ-овқат улашиш» хизматларини ташкил қилиш, уларга кўнгиллиларни ишга олиб, яроқлилик муддати яқинлашган маҳсулотларни қариялар, боқувчисини йўқотганлар, кўп болали оилаларга тарқатиш мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бугун озиқ-овқат учун ишлаб пул топиш кундан-кунга қийинлашиб бормоқда ва бундай усулдан фойдаланиш жуда катта миқдордаги исроф­нинг олдини олиши мумкин.

Муддати ўтган маҳсулотларни эса шунчаки чиқиндихоналарга ташлаб юбормасдан, уларни ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларига ажратиб, жониворлар учун озуқа сифатида фойдаланиш мумкин. Бу усулни ҳозирги кунда қатор хориж давлатлари қўллашни бошлаган ва кўп миқдордаги озиқ-овқатлар исроф бўлишига йўл қўйилмаяпти.

PS: Бизнинг юртимизда ҳам бу хизматдан фойдаланиш вақти етган. Йирик супермаркетларимиз сони пойтахтимизда анчагина ўсганлигини ҳисобга олсак, бизда ҳам йилига анча-мунча озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндихоналарга юборилаётганлигини тахмин қилиш мумкин. Катта-кичик дўконларда эса баъзида муддати ўтган маҳсулотлар сотилишига ҳам гувоҳ бўламиз. Таклифимиз эса яроқлилик муддати яқинлашиб қолган маҳсулотларни шунчаки қийналган, кўп болали, қўли қисқа оилаларга тарқатиш мумкин. Бу орқали жуда катта исрофнинг олдини олган ҳолда, савоб деган улуғ неъматга эришишимизни ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔88

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔122

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔170

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар