Жараён      Бош саҳифа

«Save Aral» хайрия марафони оммалашмоқда, мақсад эса чиндан хайрли

Мана уч йилдирки Оролбўйи ҳудудидаги экологик ҳолат ва Орол муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида «Save Aral», яъни «Oролни асра» умумхалқ марафони ўтказиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа йилдан-йилга оммалашиб, юртимизнинг турли шаҳар ва туманларидаги ёшлар, спортчилар ва ҳаваскорлар, хуллас барча аҳоли қатлами вакилларини қамраб олмоқда.

«Save Aral»  хайрия марафони оммалашмоқда,  мақсад эса чиндан хайрли

2019 йил октябрда «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» халқаро конференциясига бағишлаб ташкил қилинган мазкур хайрия марафони Тошкентда старт олиб, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда давом этган эди.

– 2020 йил пандемия сабабли режаларимиз бироз ортга сурилди, аммо 2020-2021 йилги «Save Aral» марафони 19 та туман ва шаҳарларда ташкил қилиниб, жами 73 минг иштирокчини бир мақсад йўлида югуришга ундай олди, – дейди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев. – Жорий йилги марафон эса сентябрь-ноябрь ойларида ўнта шаҳарда ташкил қилинди. Унда 25 мингдан ортиқ кўнгиллилар қатнашди. Уч босқичда ўтказилган марафонга Косонсойда старт берилди ва Тошкент шаҳрида 20 ноябрь куни якунига етказилди. Мамлакатимизнинг бешта ҳудудида – Фарғона, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бўлиб ўтган ва пойтахтимизда якунланган марафон ноқулай об-ҳавога қарамай муросасиз ва қизғин кечди.

Лойиҳа доирасида илк бор энг машҳур спорт эстафетаси – экиден ҳам ўтказилди ва унда хусусий корпоратив компаниялар, спорт бирлашмалари ва ташаббускор 27 та жамоа фаол қатнашди. Марафонни келгуси йилларда давом эттириш, кўпроқ ҳудудлар аҳолисини жалб қилиш мақсад қилинган.

Марафон рақамлаштирилади

– «Save Aral» лойиҳаси доирасида кейинги йилларда ўтказиладиган марафонлар ташкилий жиҳатининг маълум бир қисмини вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ташаббуси асосида амалга ошириш кўзланган, – дейди Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рузамуҳаммедов. – Эндиликда нафақат ёшлар, балки болалар, ёши улуғ инсонлар қамровини ҳам ошириш кутилмоқда. Боиси ҳар бир вилоятда ўтган уч йил давомида ташкил қилинган марафонларда кўплаб мутахассислар ўз малакасини оширди. Ташкилий ишларни ўрганди. Энди буни амалиётда қўллай олишади ва ўзлари ҳам ана шундай лойиҳаларни ўтказишлари мумкин. Қолаверса, «Save Aral» умумхалқ марафони замон талабига мос тарзда ривожланиб, рақамлаштирилиши кўзда тутилган. Яъни ҳар бир иштирокчининг ўз имконияти, югуриш тезлиги, кўрсатган натижасини билиш нияти бўлиши табиий. Замонавий техникалар эса бу жараёнда рақамли технологиялар орқали натижани аниқлаш ва кўрсатиш имконини беради. Бунинг учун ҳар бир иштирокчи рўйхатдан ўтказилади.

Албатта, бундай тадбирларни ўтказиш маблағ билан боғлиқ. «Save Aral» лойиҳаси бугун имкон қадар ҳомийлар томонидан молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, марафонга бағишланган расмий канал ва мобиль илова ишлаб чиқиш масаласи ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Бундан ташқари ҳар бир вилоятда расмий югуриш клубларини очиш ҳам мақсад қилинган. Гарчи ҳозирда Фарғона, Андижон, Шаҳрисабз, Урганч, Самарқанд каби шаҳарларда югуриш клублари мавжуд бўлса-да, улар ҳали юридик мақомга эга эмас. Уларни рўйхатдан ўтказиш эса югуруш ва енгил атлетика бўйича рақобат муҳитини янада кучайтиради. Шу сабабли бу масала ҳам диққат марказда.

Бугун халқаро ва миллий миқёсида жамоатчилик эътиборини Орол денгизининг қуриши ва Оролбўйидаги экологик фожианинг оқибатларини юмшатишга қаратилган «Save Aral» лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам халқаро ҳамжамият эътиборини торта оляптими?

Бу саволимизга Андрей Абдуллаевдан «Ўтказилган марафонларга Туркманис­тон, Тожикистон, Қирғизистон каби қўшни мамлакатлар спортчи ва ҳавас­корлари ҳам қизиқиш билан қарашди. Қувонарлиси, улар мазкур жараённи кузатиш баробарида ўзлари ҳам қатнашиш истагини билдиришди», деган жавобни олдик. Бу эса келгусида ўтказиладиган марафонларга бошқа мамлакатлардан ҳам иштирокчилар жалб қилиниши, қизиқиш ошишини англатади.

Оролни югуриб қутқарамизми?

«Кучли бўламан десанг, югур. Соғлом бўламан десанг, югур. Ақлли бўламан десанг, югур!» дея ҳайқириб, биргаликда Оролни асраш учун югураётган халқимиз чиндан ҳам бу экологик фожиани ҳис қилишмоқда. Унинг оғир оқибатларини ўйлаб қайғурмоқда.

– Мақсад енгил атлетикани ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан бир қаторда энг асосийси, Оролни асрашдир, – дейди миллий тоифадаги ҳакам Ҳасанбой Ортиқов. – Узоқ масофага югуриш, юриш каби енгил атлетика турларидан чекка ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни топиш мумкин. Ана шундай яхши натижа қайд этган ҳаваскорларни топиб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига бриктирмоқдамиз.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар