Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилТанишинг бўлса хўп яхши-да. Айниқса, иш тушганида, турнақатор навбатлар бўладиган тиббиёт маркази дейсизми, бировнинг қабулига кириш дейсизми, хуллас, ўша ерда соатлаб навбатини кутаётганларнинг йўриғи бошқа, таниши борнинг йўли бошқа. Нега дейсизми?
Ана, тунов куни шу сал қаттиқроқ шамол эсдими, дейман, соғлиғимда муаммоча бўпқолди. Ўзи жиддий ҳеч нарса йўқ, шундаям кўнглим тинчисин, деб бир текширувдан ўтгани бордим денг. Вай, вай, вай, шунақа «ўчрад» катта, шунақа одам кўп. Бутун шаҳар касалми, нима бало, деворади кўрган киши. Бирови белини ушлаган, бирови қорнини, бирови деворга суяниб йиқилгудек турибди. Чақалоқдан тортиб қарияларгача, яна тик оёқда, навбат олволганча ўтади-қайтади.
Ҳеҳ навбатни кўрсанг, бир парча қоғозчага ёзилган рақамлар 1, 2, 3... хуллас, живой рақамли «ўчрад». Бир парча қоғоз бўлса ҳам навбат олганига ҳамма ҳурсанд.
Нимага десанг, докторнинг бемор кўриш вақти ва сони чекланган. Бир кунда 25-30 та қабул қила олади, холос.
Қизиқ, бошқаларга «узр, бугун бошқа одам кўрмаймиз, эртага касал бўла қолинг», дейишармикан?
Бу ҳам майли, соат тўққизда келиши кутилган шифокор қабулига навбат олиш учун соат еттида боришинг керак. Кечроқ борсанг «ўчрад» қолмайди, тамом, эртани кутасан. Ухламасдан, чой ичмасдан югургилаб келиб, навбатам олдинг, кейин яна икки соат кимдир ўрнимга кириб кетмасин деб докторнинг хонаси эшигини қўриқлайсан. Айниқса, олдироқдан навбат олган бўлсанг, эшик сеники – марказга қоровул лавозимида ходим керакмас. Ўзинг бажарасан. Кутасан, кутасан, қорнинг оч, чанқагансан, заҳартанг ҳам қилади гоҳида. Ультратовуш текширувидан ўтмоқчи бўлсанг, ушлаб туришга мажбурсан. Зўрға соатни тўққиз қилдим деганингда, шифокор бемалол яна ярим соат ўтказиб келади. Уруш-жанжал қилиш йўқ, хўп маданият билан келганига шукр қиласан.
Хуллас, ҳамма ўз навбати келишини кутяпти. Кимлардир саноқли қўйилган ўриндиқларга «илиниб» қолган, бошқалар бўлса тик оёқда...
У ёқдан бу ёққа юради, киради-чиқади, «нечинчи рақам кирди?» дея гоҳ-гоҳида сўраб қўяди.
Таниши борларнинг ғами йўқ, иши осон битади. Тонгда бемалол уйқусини пишириб, қорнини ҳам тўйдириб, шошилмасдан келаверади. Таниши у учун олд қаторлардан навбат олиб қўйган. Навбат қоғозини секингина чўнтагингга солиб қўяди, қарабсанки – ишинг ҳал. Кутган кутиб ўтираверади, сен эса ишингни осон битирасан-кетасан.
Хуллас, ана энди билдим қанақа жойдан дўст орттиришни, таниш-билиш, ошна-оғайни қилишни. Сизгаям маслаҳатим шунақа, тиббиёт марказларидан дўст топволинг. «Патхот»ини яхшилаб қилиб, пинжига кирволинг. Керак бўлса, текинга даволатибам беради бунақа танишлар. Бир жойи оғриб қолса, доктор қабулига «бу – ёрдамчи шифокор» деб «срочна» опкириб кетишади. Ташқарида «ўчрад»ини кутиб турган қари-қартанг ҳам, ҳомиладору болалилар ҳам ғидинг-бидинг деёлмайди. Энди фақат шунақа танишлар даврасида юраман!..
Ёзмас муаллиф
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил