Жараён      Бош саҳифа

Байрам дастурхони неча пулга тушади?

Янги йил яқин. Бу шукуҳли байрамни яхши ўтказиш, тўкин дастурхон атрофида, оиласи билан биргаликда эзгу тилаклар тилаб, эски йилни кузатиш ва янгисини кутиб олиш ҳам ўзига хос ёқимли ташвиш ҳисобланади.

Байрам дастурхони  неча пулга тушади?

Айни дам барча топган-тутганини бозор-­ўчар қилиш учун йиғиб ўтирибди. Аёлларимиз бўлса байрам дастурхонига нималар пиширишдан тортиб, харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхатигача ёзиб улгурган бўлишса керак.

Хўш, бу йил байрам дастурхони оддий халқ учун неча пулга тушар экан? Нарх-наво ўтган йилга нисбатан кўтарилгани аниқ. Байрам харажатлари бу йил ҳам ҳамманинг бошини қотираётгани кундек равшан. Келинг, ўртаҳол оилага байрам кутиши учун неча сўм керак бўлишини бир ҳисоблаб кўрамиз.

Аввало, ишни дастурхонга нималар тортилишидан бошласак. Ҳар бир ўзбек оиласи дастурхонига нон қўйилади. Ўртача 4 дона 2500 сўмлик нон хариди учун  – 10 минг сўм. Байрам овқатсиз ўтмайди. Ҳеч бўлмаганда ош қилинади, ёки ёнига шўрва ҳам пиширадиганлар бўлади.

Ош учун 1 кг. гуруч (8500 сўм ), 1 литр ёғ (18 минг сўм), 1 кг. сабзи (3500 сўм), 1 кг. пиёз (2000 сўм), 0,5 кг. мол гўшти (45 минг сўм) олинса, ўртача

77 минг сўм

сарфланади. Туз, зира кабилар уйдан ҳам топилади. Ёнига тухум ҳам қўйсангиз яна 2-3 минг қўшимча харажат бўлади.

Байрам ширинлик­ларсиз ўтмайди, албатта. Дастурхон учун оддий конфет харид қилганда 20 минг сўм, қимматроқ шоколад олинса 40 минг сўм (1 кг. учун) керак бўлади. Ёнига бирор пишириқ, ширинлик харид қилсангиз яна

40-50 минг кетади (ўрта ҳисобда).

Болалар газли ичимликларни яхши кўради. Айниқса байрам ва туғилган кун дастурхонида шарбат ва газли ичимликларни ичиб хурсанд бўлишади. Агар арзон ичимликдан 2 хил сотиб олинса 6000 сўм (1 литр), кола ёки пепси 8000 сўм (1 литр), турли шарбатлар ўртача 8000 сўмдан жами 22 000 сўмни ташкил қилади.

Сархил мевалар дастурхон кўрки, демак ҳеч бўлмаса икки-уч хил мева ҳам харид қилиш лозим. Олма арзон нархларда ўртача 10 минг (1 кг.), хурмо 12 минг сўм (1 кг.), мандарин 20 минг сўмдан (1 кг.), банан эса 16 минг сўмдан умумий ҳисобда 58 минг сўмга боради. Албатта, ҳамма қурби етишига қараб мева турларини танлайди. Нархлар ҳам бозорларда ҳар хил. Биз эса ўрта ҳисобда, оддий ҳолатда оилалар қандай нарсаларни ҳарид қилишининг эҳтимолий ҳисоб-китобини тузяпмиз холос.

Шундай қилиб, навбат салатга етиб келди. Ахир ошни салатсиз емаймизку. Салат учун энг оддийси помидор ва бодринг керак. Помидор «Элга хизмат» савдо расталарида 10 минг сўмдан, бодринг эса 12 минг сўмдан сотилмоқда. Кўпчилик байрам дастурхонида оливия, фунчоза каби салатлар тайёрлашни хуш кўради.

Мевалар:

1 кг. олма 10 000 сўм

1 кг. хурмо 12 000 сўм

1 кг. мандарин 20 000 сўм

1 кг. банан 16 000 сўм

58 000 сўм

Байрам саналарида ҳар бир хонадонда сомса пиширилади. Агар гўштли сомса қилинса, гўшт (0,5 кг.), пиёз (1 кг.), ун (1,5 кг.)  каби энг муҳим нарсаларни сотиб олиш лозим. Нархига келсак, тахминан 54 минг сўм етади. Картошкали сомса билан кифояланувчиларга бўлса 25 минг сўм етиб қолса керак. Хуллас юқоридагиларни қўшганда 300 минг сўмдан ортиқ минимал маблағ кетади.

Оддийгина оливия учун 1 кг. картошка (4000 сўм), 0,5 кг. сабзи (1700 сўм), 4 дона тухум (1200 сўмдан 4800 сўм), яшил нўхат – бир консерва идиши 6000 сўм, майонез 360 грамм 9000 сўм, шундай қилиб яна 47,5 минг сўм керак бўлади.

Ким учундир оз, яна ким учундир кўп кўринган бу рақамлар, аслида энг оддий байрам дастурхони учун. Бироқ қурби етганлар байрам торти, ширинликлари, анор, киви, апельсин, узум, нок каби мевалар, колбаса, пишлоқ, қази, тил каби маҳсулотлар, сара ичимлик ва шоколадлар харид қилади. Кабоб, қозонкабоб пиширади. Дудланган товуқ ёки табака, норин сотиб олади. Хуллас, бор-йўғини дастурхонга тўкиб солади. Қарабсизки 1-2 миллион сўм ҳеч нима бўлмайди. Писта-бодомгача дастурхонга қўядиган оилалар учун, бозорнинг олди маҳсулотларини истеъмол қилиш одатий ҳол. Айниқса байрам кунлари. Бу эса чўнтакка қараб оёқ узатгандек гап.

Бугун ҳамма интиқиб кутаётган Янги йил байрами йилда бир маротаба нишонланади, аммо болалар учун муҳим ва эсда қоларли кун саналади. Шу боис ҳам ота-она имкон қадар дастурхонни ноз-неъматларга тўлдиришга уринади. Бу яхши албатта, аммо орамизда миллионларни сарфлаб, эртасига қолган овқатларни еб тугата олмай, исроф қиладиганлар оддий одам дастурхонида бу неъматлар йўқлигини бир ўйлаб кўрса ёмон бўлмайди. Ортиқча исрофгарчиликдан кўра, ночор, моддий ёрдамга муҳтож оилалар, етимларга байрам совғалари, озиқ-овқат пакетлари улашса кўпнинг дуосини олиб, савоб қилган бўларди.

Шундай экан, байрамда ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликдан воз кечиб, хурмачага сиққанини олайлик, ортиғини муҳтожларга улашайлик.

 

Ноилахон

бозор оралаб тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар