Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Чиқинди Муаммосини дунё қандай ҳал этмоқда?

Жаҳон банки маълумотларига кўра, ҳар йили инсоният ўзидан 2 миллиард тоннадан ортиқ маиший, қаттиқ чиқиндиларни чиқаради. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 3,4 миллиард тоннага кўтарилиши башорат қилинган.

Чиқинди  Муаммосини  дунё қандай ҳал этмоқда?

Дунё давлатлари бугунги кунда бу муаммога турлича ечимлар изламоқда. Масалан, Японияда аҳоли чиқиндини мустақил равишда ўнлаб тоифаларга ажратади, Ҳиндистон аҳолиси уни кўчага ташламасликни ўрганишади, Швеция эса чиқиндилардан олтин ажратиб олишни режа қилган.

Германия: чиқиндиларни бошқаришда илғор тажриба

Бу мамлакат чиқиндиларни бошқаришда Европадаги энг муваффақиятли давлатларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг аҳолиси 1980 йилларнинг охиридан бери чиқиндиларни алоҳида йиғади ва ҳозир Германияда чуқур саралаш тизими мавжуд.

Германияда чиқинди тўплаш жойларида учта қути қўйилган. Озиқ-овқат чиқиндилари учун, пластмасса, сумкалар ва қадоқлаш учун, қоғоз ва картон учун алоҳида. Шиша идишлар ва идишлар алоҳида контейнерларда олиб кетилади.

Мамлакатда ҳар йили тахминан 41 миллион тонна чиқинди чиқади – бу эса киши бошига 500 килограммдан тўғри келади, деганидир. Турли манбаларга кўра, бу ҳажмнинг 60 дан 80 фоизигача электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга ёки ёқиш корхоналарига, қолганлари эса полигонларга олиб кетилади. Немис саноати ишлатадиган хом ашёнинг деярли 15 фоизи айнан қайта ишлаш орқали олинади. Бундан ташқари, бу даромадли бизнесга айланган бўлиб, 2017 йилда чиқиндиларни қайта ишлаш саноатининг пул айланмаси тахминан 70 миллиард еврони ташкил этди ва 250 мингдан ортиқ киши бу соҳада ишлайди.

Аммо қайта ишлаш механизмининг фаол ташкил этилганлигига қарамай, Германияда чиқинди саноатида ҳал қилинмаган муаммолар мавжуд. Улар асосан замонавий маданият билан боғлиқ. Экологларнинг айтишича, сўнгги чорак аср мобайнида кераксиз чиқиндилар – бир марталик ишлатиладиган идиш­лар, товоқлар, салфеткалар ва ҳоказолар – жамиятда шунчалик урф бўлдики, мутасаддилар муаммони ўз вақтида кўра олмади. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Германия Иттифоқи (НАБУ) маълу­мотларига кўра, истеъмолчилар одатдагидан кўра икки баробар кўп пластик санчқилар, қошиқ ва пичоқлардан фойдаланади, бир марталик стаканларни эса олти баробар кўпроқ ишлатадилар.

Францияда электрон ёрдамчилар

Мамлакатда анчадан бери чиқиндиларни саралаш йўлга қўйилган. Чиқинди қутилари ҳар хил рангли қопқоқлар орқали белгиланган. Оқ қопқоқли чиқинди қутиси шишалар учун, сариғи қайта ишланадиганлари учун. Айнан сариққа ташланадиган чиқиндиларни хизматчилар кўра олиш­лари учун чиқиндини пакетдан чиқариб ташлаш керак, акс ҳолда соҳа хизматчилари бу турдаги чиқиндиларни олиб кетишмайди. Жигарранг қопқоқли контейнерга полигонларга олиб кетилиши керак бўлган бошқа турдаги чиқиндилар солинади. Тиббиёт чиқиндиларини эса қайта ишлаш учун аптекаларга топшириш мумкин.

Аҳолига чиқиндиларни саралаш борасида ёрдам бериш учун бу ерда «электрон ёрдамчилар» мавжуд. Улар ҳар бир чиқинди қутисининг тепасига илиб қўйилган ва сиз чиқинди тўла пакетни унга яқинлаштирсангиз, қурилма сканер орқали чиқинди турини аниқлаб, уни қайси қутига ташлаш кераклигини кўрсатади.

Францияда чиқиндиларга фақатгина экологик муаммо эмас, сиёсат сифатида қарашади. Бу ерда йилига 25 фоиз пластик қайта ишланади. Бу эса Германия ва Нидерландияга қараганда 2 бараварга кам дегани. Аммо ҳокимият маҳаллий супермаркетларга бир марталик пакетлардан фойдаланишга тақиқ қўйган.

Францияда 300 дан ортиқ 2,3 миллион тонна чиқиндини хом ашёга айлантирувчи махсус корхоналар фаолият олиб боради. Мамлакат бўйлаб чиқиндилардан хомашё тайёрлаш улуши эса 42 фоизни ташкил қилади. 1975 йилги чиқиндини қайта ишлаш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилган вақтдан бери Францияда чиқинди полигонлари сони 6 мингтадан 230 тага тушган, чиқинди ёқиш заводлари сони эса 300 тадан 128 тага қисқарган.

Бу мамлакатда чиқинди ташлаш қоидаларини бузган жисмоний шахсларга 35 евро, йўлларда қолдирилган ахлатлар учун 70 евро жарима белгиланган.

Маълумот учун:

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда йилига 100 миллион тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси (унинг 14 фоизи токсик чиқиндилар тоифасига мансуб), 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади.

Чиқиндихоналар ва чиқинди сақлаш омборхоналарида 2 миллиард тоннага яқин саноат, қурилиш ва маиший чиқинди сақланаётгани ҳамда улар 12 минг гектар майдонни эгаллаб турганини инобатга олсак, чиқиндиларнинг салбий таъсирини тасаввур этиш қийин эмас. Шу боис ҳам чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини оширишда ва уларни саралаш тизимини йўлга қўйишда катта ислоҳотларни бошлаш тобора долзарб масалага айланиб бормоқда.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔91

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔162

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 91    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 162    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар