Озиқ-овқат чиқиндилари дунё миқёсида глобал муаммога айланиб бормоқда. Ҳар йили 1,3 миллиард тонна истеъмол қилиниши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулоти чиқинди сифатида ташланади ёки исроф қилинади.
Хўш, бунинг олдини олиш мумкинми? Албатта, бу исрофгарчиликни бартараф қилишнинг йўли оддий – оқилона харид қилинг, совутгични олдиндан текширинг ва маҳсулотлар рўйхатини тузинг, улардан нима тайёрлашингиз ҳақида ўйланг.
Маҳсулотларни тез-тез ва кичик қисмларда сотиб олинг, шунда улар камроқ бузилади ва чиқитга чиқмайди. Яроқлилик муддати тугаётган маҳсулотларни биринчи навбатда истеъмол қилиш учун, уларга алоҳида жой ажратиб қўйинг.
Азал-азалдан Ўзбекистонда одат бўлганидек, овқат қолдиқларини ҳайвонларга беринг.
Яна бир маслаҳат – органик моддаларни тўпланг ва боғи бор қўшниларингизга ёки дўстларингизга беринг. Парчаланаётиб, органика тупроқни бойитади.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔37
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔114
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔179
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил