Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЎзбекистонда электромобилларни қуёш станцияси ёрдамида юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди.
Бугунги кунда энг глобал экологик муаммолардан бири бу – ҳавонинг ифлосланиши. Айнан дунё миқёсида электромобиллар, электробусларга бўлган талабнинг ошишига сабаб эса бундай турдаги уловларнинг камхаржлиги, атмосфера ҳавосига минимум даражада зарарли моддаларни чиқариши, десак хато бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан электромобилларни зарядловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси яратилди. У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нураддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилди.
Ушбу қурилма электромобилларни тез, шунингдек хавфсиз зарядлаш учун мўлжалланган. Ўрта қувватли ва тақсимланган генерация объектларини ўрнатиш билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорлар электр уловларини зарядлаш хизматини кўрсатиш шоҳобчаларини ташкил этишда қўллашлари мумкин.
Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади. Қуёш фотоэлектрик станциясини марказий электр тармоғига улаш учун техник шартлар бажарилгандан кейин ишончли ишлаш мезонлари яратилади.
Ушбу ишлар тўлиқлигича амалга оширилганидан сўнг, соҳада республикамизда малакали, етук мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилиши кутилмоқда. Маълумот учун, қурилманинг АC кириш кучланиши: 380v ± 15%, тармоқ частотаси: 50 Гс ± 5%, чиқиш кучланиши эса: DC 200 ~ 1000V, чиқиш токи: 0 ~ 250A.
Зарядлаш тизими ўрнатилган тартибда сертификатлаш учун маълум бир вақт талаб этилади, сўнгра уни сериали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш – завод ташкил қилиш учун маблағ талаб этилади. Келажакда мазкур лойиҳага инвесторларни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва республика бўйлаб ўрнатишни бошлаш режалаштирилмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил