Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилСўнгги йилларда юртимизда ёз фасли ўта иссиқ ва қуруқ келмоқда.
Шундай жазирама кунларда кўчаларда ҳаракатланаётган автомашиналарда қуёшнинг иссиқ тафтидан ҳимояланиш учун ҳам инсонлар ўз автомобиллари ойнасини қорайтириш («тонировка» қилиш)га эҳтиёж сезади.
Ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат олиш учун ҳамманинг ҳам қурби етавермайди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»да барча транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлиши транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлардан бири сифатида белгиланган.
Енгил автомобилларнинг ойналарини пуллик қорайтиришга 2018 йил 1 августдан рухсат берилган. Қорайтиришга рухсатнома олиш учун тўлов – жисмоний шахсларга 16,5 миллион сўм, юридик шахсларга эса 22,1 миллион сўм этиб белгиланган. Нархга кескин норозиликлар бўлгач, анча пасайтирилди. Арзонлаштирилган нарх ҳам аҳолининг ойлик маошларига нисбатан олиб қарасак, ҳар кимга тўғри келавермайди.
Бугунги кунда «тонировка» учун жисмоний ва юридик шахслар ЯИДХП орқали рухсат олиш учун мурожаат қилганда, тўловларнинг қуйидаги ставкалари белгиланган (илгари белгиланган миқдорнинг 90 фоизи).
Орқа ён ойналар – жисмоний шахслар учун йилига 4,5 БМҲ (1 миллион 215 минг сўм); юридик шахсларга йилига 9 БМҲ (2 миллион 430 минг сўм); барча ён ойналар – жисмоний ва юридик шахслар учун йилига 45 БМҲ (12 миллион 150 минг сўм); олд эшикларнинг ён ойналарини 50 фоизгача, орқа ойналарни эса 100 фоизгача қорайтириш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда ҳам айнан мана шу «тонировка» масаласи доимий баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Айниқса, рухсатсиз «тонировка» учун жарима миқдори жуда юқори. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига киритилган ўзгаришга асосан тегишли рухсатномасиз автомобиль ойналарини қорайтириш учун жарима БМҲнинг 25 баравари миқдорида (6 миллион 750 минг) этиб белгиланган. Ушбу қоидабузарлик яна такрорланса, энг кам иш ҳақининг 40 бараварида (10 миллион 800 минг сўм) жаримага тортилади. Ваҳоланки йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўладиган ҳолатлар жуда кўп. «Тонировка» сабаб содир этилган жиноят ва бошқаларга хавф туғдирадиган ҳолатларга дуч келмаганмиз.
Жамият равнақи учун қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар инсон манфаатлари учун. Аммо ўз автоуловида иссиқдан ҳимояланиш учун инсонларга миллионлаб маблағ керак бўлаётгани ачинарли.
Мурожаатчиларимиздан бирининг айтишича, Россияда автомашиналарнинг ён ойналарини қорайтириш 1150 рубль, сўмга ҳисоблаганда 166 минг сўмга айланар экан. Биздаги нархларга солиштирганда, осмон билан ерча фарқи бор. Ҳар қандай тақиқлар, жарималар ортида манфаатдорлик бўлиши оғриқлидир. Ўзбекистонда биргина 2019 йилнинг 5 августидан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар 82 минг 125 та «тонировка» рухсатномаси берилиб, жами 302 миллиард 635 миллион сўм ундирилгани хабар қилинган эди.
«Тонировка»га рухсатнома бериш ва ноқонуний ойналарни қорайтирган фуқаролардан ундириладиган жарималардан анча-мунча фойда кўраётганлар ҳам бор.
Асосий масала шундаки, юридик ва жисмоний шахсларга «тонировка» учун нархни тенглаштириш лозим. Шу ўринда истеъмолчи сифатида юртдошларимиз томонидан келиб тушаётган яна бир таклиф: «тонировка»га эҳтиёж пайтида «мавсумий ойналар тусини ўзгартириш» лойиҳасида «тонировка» аҳолига текин ёки фуқароларнинг оладиган ойлик маошларидан келиб чиқса, ҳамманинг имкони етади.
Шунда «тонировка» сабаб содир бўладиган ҳуқуқбузарликларга ҳам асос қолмайди. «Арзон бўлса, олувчидан инсоф кетар, қиммат бўлса, сотувчидан» дейишганидек ҳар ненинг баҳосида «олтин ўрталик» бўлиши лозим.
Гулноза ШАРАФОВА,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси матбуот
хизмати ходими
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил