Жараён      Бош саҳифа

8 март Бу байрам xақида ғаройиб тарихий маълумотларни биласизми?

Нима учун айнан баҳорнинг илк шодиёнаси аёллар байрами ҳисобланади? Ўша куни эркаклар севимли аёлларини совғалар ва гуллар билан хурсанд қилишга шошадилар.

8 март  Бу байрам xақида  ғаройиб тарихий  маълумотларни биласизми?

Дарвоқе, эркаклар куни қачон эканлигини биласизми? Турли маълумотлардан иборат мозайкани яхлит шаклга келтириб, халқаро хотин-қизлар кунининг юзага келиши тарихига оид янги маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

Дастлаб машҳур немис социалисти Клара Цеткин 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган анжуманда ушбу байрамни нишонлашни таклиф қилган. Унинг фикрича, 29 август санасини эркаклар ва аёллар меҳнатига бир хил ҳақ тўлаш йўлидаги курашга доир митинглар куни сифатида белгилаш керак эди. Бунга кейинчалик бутун дунёда ўз аксини топган Нью-Йоркдаги тикув фабрикаларида ишчи аёлларнинг оммавий иш ташлаши сабаб бўлган. Россияда 8 март санаси машҳур февраль инқилобида аёлларнинг иштироки хотираси сифатида 1921 йилда белгиланган.

Капиталистларга аёлларнинг заводларда тенг иш ҳақи тўланиши йўлидаги кураш ғояси ёқмаган, шу боис БМТ 1977 йилда урғуни шунчаки ҳуқуқлар учун курашга қаратган ҳолда, билдирмасдан байрамни «қайта йўналтирган». Маълум вақт ўтгач 8 март аёлга нисбатан муҳаббат байрамига айланган ва аксарият Европа мамлакатларида Оналар куни ўрнини босган.

Қадимги Римда 8 мартга ўхшаш маросим – эркин аёллар байрами нишонланган. Шу куни аёллар ўзларининг энг яхши либосларини кийиб, Веста маъбудасининг ибодатхонасини зиёрат қилганлар ва эркаклардан совғалар олишган. Ушбу байрамда ҳаттоки қул аёлларга ҳам қонуний байрамда дам олишга рухсат берилган.

Замонавий дунёда лолалар ёки бойчечакларнинг кенг оммалашганига қарамай, мимоза гули ҳамон 8 март рамзи ҳисобланади. Мимоза ўтган аср 60-йиллари бошидан буён аёлларга совға қилинган биринчи гул бўлган. Нима учун айнан мимоза? У февраль ойидаги совуқлардан сўнг биринчи бўлиб гуллаган, арзон бўлган ва осон парваришланган, шу боис ҳамма ерда сотилган.

1965 йилгача 8 март оддий иш куни ҳисобланган ва бошқа календар саналари орасида ажралиб турмаган. Фақатгина Брежнев даврида совет иттифоқ коммунистик партия­си халқаро хотин-қизлар кунини тўлақонли дам олиш куни сифатида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Иттифоқ парчаланганидан сўнг халқаро хотин-қизлар куни Ўзбекис­тонда ва деярли барча МДҲ мамлакатларида байрам сифатида қолган. Бироқ, Литвада консерваторлар 2002 йилда байрамни ортиқча демократик ва «аксилдиний» руҳи учун бекор қилган. Шунингдек, Беларусда 8 март санаси Оналар кунига ўзгартирилган.

Англия, Франция ва Германияда 8 март умуман алоҳида сана ҳисобланмайди. Илғор аёллар ўзларининг аёл бўлиб туғилганларини байрам қилишда маъно кўрмайдилар. Бу мамлакатларда давлат даражасида бошқа байрам – Оналар куни нишонланади ва у деярли худди ўша вазифаларни бажаради: аёллар маиший юмушлардан дам олиш имконига эга бўладилар, болаларни эркакларга топширадилар ва байрамни нишонлаш учун кафе ҳамда ресторанларга борадилар.

Хитой ва Португалияда 8 март фақатгина фаол равишда қизлар базмини ўтказадиган ва мамнуният билан совға алмашадиган аёллар учун дам олиш куни ҳисобланади. Бироқ, бу мамлакатларда гуллар қадрланмайди, шунингдек, давлат даражасида оммавий тадбирлар ўтказилмайди.

Японияда тенг ҳуқуқлилик куни мавжуд эмас. Бу ерда бутун март ойи аёлларга бағиш­ланган. Шу ўринда, Қўғирчоқлар байрами деб номланадиган Хинамацури байрамига тўхталиб ўтиш зарур. Қизалоқлар 3 март куни чиройли кимоноларини кийиб, махсус ширинликларни тайёрлайдилар ҳамда қўғирчоқлар кўргазмаларини ташкиллаштириб, эркаклардан совғалар оладилар. Шунингдек, март ойида кўплаб тўйлар ўтказиш одатга айланган, чунки бу ойда қурилган турмуш бахтли бўлишига ишонадилар.

Ҳиндистонда хотин-қизлар куни октябрь ойида нишонланади, чунки мартда Холли байрами ўтказилади. Одамлар рақсга тушадилар, бир-бирларига рангли сув сепадилар ва табиат гуллайдиган даврни нишонлайдилар.

8 март куни 55 фоиз эркаклар севимли аёлларига гул, 7 фоизи – тақинчоқлар, 9 фоизи эса – атир тақдим қиладилар. Аёлларнинг ўзлари нимани кутадилар? Аксарият сўралган аёллар (47 фоиз) пардоз воситалари ва гул олишни исташларини айтганлар.

Замбияда бу сана Ёшлар куни, Албанияда – Ўқитувчилар куни, Сурияда – Инқилоб куни, Малайзияда – Султон куни, Либерияда – Қурбонлар хотираси куни ҳисобланади. Шунга қарамай, биз ҳамон 8 мартни аёлларимизга нисбатан муҳаббат ва садоқат байрами сифатида нишонлашда давом этамиз. Зеро, аёлларсиз бу дунё ўз гўзаллигини, меҳрини ва маъносини йўқотган бўларди: ахир сайёрамизни ҳаракатга келтирувчи куч ҳам муҳаббат ва янги ҳаётнинг дунёга келиши эмасми?!.




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔37

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔114

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔179

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 37    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 114    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 179    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 241    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар