Жараён      Бош саҳифа

Экилгани эмас кўкаргани ҳисоб

Инсон бу дунёда қандай из қолдиради? Айтишларича, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилган одамнинг зиммасида муқаррар икки хил вазифа бўларкан. Биринчиси – солиҳ фарзандлар қолдириш, иккинчиси – дарахт ўстириш.

Экилгани эмас  кўкаргани ҳисоб

Дарахт – бу кўринишидан оддий кўрингани билан табиат яратган мўжиза. Оддий шох-бутоқлар орасидан куртак ёзиб турфа кўринишдаги ноз-неъматлар етилиши бунёдкорликнинг олий намунасидир. Тоғу тошлар, адир ва кенгликлар Ватан манзарасини акс эттиргани каби дов-дарахтлар ҳам ҳар бир юртга ўзгача безакдир.

Бирор заминга илк бор қадам қўйсак, аввало бу жойларнинг ободлиги, дарахтлар мўл, ён-атроф бўстон экани эътиборимизни тортади.

Шу тариқа ўша жой одамларининг ўз Ватанига муносабатини тасаввур қиламиз.

Жазирама авжига чиққанида ўзимизни сояга урамиз. Соя эса дарахт бор жойда бўлади. Иссиқ забтига олганда салқинлик уфуриб турган шу дарахтни эккан одам шаънига «Барака топсин» дея дуо қиламиз.

Қаерда дов-дарахтлар қалин бўлса, ўша ер кўзимизга жозибали кўринади.

Водий ва воҳанинг кўркам жойларида саф тортиб турган дарахтларни кўрсак, ажиб бир ғурур билан «Бу фалончи эккан дарахт­лар» дея тилга оламиз.

Ҳар йили дарахт ўтқазиш мавсумида минг-минг­лаб ниҳоллар экилгани ҳақида хабарлардан воқиф бўламиз. Лекин вақт ўтиб қарасангиз, кўп жойларда хўжакўрсинга экилган кўчатлар қуриб, чўкиртакка айланганига гувоҳ бўламиз. Бу билан ўзимизни ўзимиз алдаймиз. Ернинг, кўчатнинг умрига завол бўламиз. Шунинг учун бу хил юмушлар ижроси ҳақидаги маълумот талаб қилинганида экилганини эмас, кўкарганини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.

Кўчатнинг яхши тутиб кетиши, баравж ривож­ланиши учун яхши бир тамойил бор. Минг шукрки, халқимиз болажон халқ.

Кўчат ўтқазишда ҳар бир ниҳолни фарзандларимизнинг бирига масъул этиб белгиласак, ўша кўчатни болалар бизнинг назоратимизда ўзи экса, ўзи суғорса, ўзи вояга етказса, ҳар жиҳатдан маъқул бўлар эди.

Ўз ҳаракати мева берганини кўрган болалар ҳам меҳнатга, ҳам табиатга меҳр руҳида камолга етишлари турган гап. Ўрни келганда айтайлик, буни ҳеч ким мажбурий меҳнатга менгзамасин. Бу чин маънода тарбиявий аҳамият касб этади.

«Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ» деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Таъбир жоиз бўлса, номига қадалган ниҳолнинг қовжираб қолиши доғдек кўринади. Ватанимиз гуллаб-яшнашини чин юракдан истаган инсонлар бу борада огоҳ бўлишади.

Инсон қадри инсоннинг меҳнати орқали улуғланади. Гўзал боғ-роғлар, кўркам хиёбонлар – булар бари инсон фаровонлигини таъминлаш учун. Ҳаётимиз қанча чирой бахш этса, руҳимиз шунча кўтарилади.

Шаҳарларимизнинг шинамлиги аввало дов-дарахтлар туфайли. Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида «Огон­ёк» деб аталган совхоз-завод бўларди. Боғдорчиликка ихтисос­лашган бу хўжалик ҳудудини кезсангиз, ишком билан қопланган йўллар кўзга ташланарди. Хўш, нега бугун ўша гўзал манзарани тиклаш мумкин эмас. Ҳаммаси ҳаракат ва ҳафсалага боғлиқ.

Олимлар тадқиқотига кўра, яшил ранг инсон кўзини чарчатмас экан. Демак, яшиллик ҳамиша яратувчанлик, гўзаллик, барқ уриб ривожланиш рамзи. Шундай эзгу ҳаракатга доимо яшил чироқлар ёниб турсин!

 

 




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар