Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Моҳира Азимова: «Эркак ва аёл ҳуқуқлари бирдек ҳимояга муҳтож»

Самарқанд вилоятидаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳақида эшитганмисиз? Ушбу марказ раҳбари Моҳира Азимова анча йиллардан буён бевосита хотин-қизларнинг ҳаётига оид масалалар билан шуғулланиб келади.

Моҳира Азимова:  «Эркак ва аёл ҳуқуқлари бирдек  ҳимояга муҳтож»

Унча-мунча одам аралашишга чўчийдиган, ўзини четга оладиган оилавий муаммолар билан марказда ишлайдиган бор-йўғи уч нафар ходим – Моҳира опа, психолог ва иш юритувчи шуғулланиб келади. Аммо ана шу кичик жамоа билан ҳам Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳар йили ёрдам сўраб мурожаат қилган юзлаб хотин-қизлар ва эркакларга беминнат кўмак бериб келмоқда.

Хўш, бугун аёлларимиз қандай муаммоларга учрамоқда? Оилавий низоларга олиб келаётган сабаб­лар қандай ва уларнинг олдини олиш мумкинми? Умуман, бугун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази фаолияти нималардан иборат бўлмоқда?

– Бугун фуқаролар, айниқса аёллар марказимизга кўпроқ оилавий можаролар, зиддиятлар ва уй-жой масаласида мурожаатлар билан келишмоқда, – дейди Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари Моҳира Азимова. – Энг қизиғи, арзимаган, уйда эр-хотин, ёки қайнона-келин тинчгина ўтириб ҳал қилса бўладиган масалаларда ҳам шикоятлар йўқ эмас. Аксарият ҳолларда, оила аъзолари ўртасида бир-бирини тушунмаслик ёки тушунишга ҳаракат қилмаслик, ишончсизлик кучайганини кўриш мумкин.

Масалан, ана шундай мурожаатлардан бирини олайлик. Гўдаклигидаёқ онаси томонидан ташлаб кетилиб, турли шахсларнинг қарамоғига ўтиб вояга етган Солия (исмлар ўзгартирилган) 16 ёшида она бўлди. У ҳали турмушга чиқмаган қиз эди. Болани кимларгадир бериб юборишди. Ёшгина ҳимоясиз Солия ўз манфаати йўлида ундан фойдаланишни ўйлаганлар орасида кун кечирарди. Ниҳоят, бир куни водийлик бир йигит уни ёқтириб қолади. Уйланиб, ўз юртига олиб кетади. Улар уч нафар қизли бўлдилар. Эри мунтазам спиртли ичимлик ичган. Кейинчалик у Солиянинг ўтмишини эслатиб, таҳқирлай бошлаган. Аёлга нисбатан тазийқ кундан-кун кучайиб борган. Тинимсиз таҳдидлар остида қолган аёл энди ўзини ҳимоя қилиши кераклигини тушуниб етган. Унинг мурожаатига кўра, аёл давлат ҳимоя­сига олинди ва марказга жойлаштирилди. Фарзандлари мактабга, болалар боғчасига, ўзи эса ишга қўйилди. Шу билан бирга, имтиёзли кредит асосида янги уй олиши учун бошланғич тўлов давлат томонидан тўлаб берилди. Солия яқин кунларда янги уйга кўчиб ўтади.

Афсуски, бундай аччиқ қисмат эгалари кам эмас. Уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, аввало, бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун эса комплекс ишларни амалга ошириш, фуқароларимизнинг, айниқса, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва шу орқали инсонларнинг бир-бирига нисбатан ҳурматини шакллантириш лозим.

– Моҳира опа, хабарингиз бор, туманлардаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари қисқартириб юборилди. Шундан сўнг вилоят марказига бўлаётган мурожаатлар сони анчагина кўпайдими?

– Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 6 октябрдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, оиладаги зўравонлик муаммоларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларнинг долзарблиги, хусусиятлари, сабаб ва оқибатларини аниқлаш, зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Марказнинг йиллик иш режаси ва ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилиши керак бўлган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Айни пайтда юқорида баён этилган қарор асосида Самарқанд вилояти ҳудудий маркази ва намунавий Каттақўрғон маркази фаолият юритмоқда. Бизнинг фаолиятимиз асосини «1146 – Ишонч телефони» орқали ва бевосита ўзимизнинг «Ишонч телефон»имиз орқали тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ташкил этади десам, хато бўлмайди. Марказлар сони қисқартирилгач, мурожаатлар кўпайди дея олмайман, чунки келиб тушаётган барча мурожаатларни ҳамкор ташкилотлар билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Масалан,

2021 йилда марказимизга жами 351 нафар шахсдан мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 326 нафарини аёллар, 18 нафарини воя­га етмаганлар ва қолган 7 нафарини эса эркаклар ташкил этди.

Гарчи Ҳимоя ордери берилаётган аёллар сони ойдан-ойга ошаётган бўлса-да, бу аслида зўравонликни яширишни истамаётганлар сони ортаётганидан далолат беради. Мисол учун, ўтган йили 200 нафардан ортиқ хотин-қизларга Ҳимоя ордерлари берилган бўлса, олдинги йилларда бу рақам 100 га яқинни ташкил қилган холос. Албатта, ҳар бир мурожаатчи билан психологимиз Насиба Маматова индивидуал шуғулланиб, оғир ҳолатларда хотин-қизларни стрессдан чиқариш борасида психологик машғулотлар ўтади, руҳий маслаҳатлар беради.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бизнинг самарали фаолият юритишимизда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан доимий равишда катта ёрдам кўрсатилиб, марказимиз ҳокимлик мутасаддилари томонидан фаол қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, «Меҳр-1», «Меҳр-2», «Меҳр-3» операциялари доирасида хориждаги уруш ўчоқларидан қайтариб олиб келинган аёлларни реабилитация қилиш, уларга уй-жой ва хонадонлар ажратишда берилаётган беғараз кўмак учун вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

– Моҳира опа, марказга эркаклар асосан қандай масалаларда мурожаат қилишади?

– Марказга эркаклар томонидан келиб тушадиган мурожаатларнинг аксарияти хотинлари хиёнат қилган ёки муомала маданиятидан бехабар бўлган аёллардан безган фуқаролардир. Бизга мурожаат қилган эркаклар албатта исм-фамилияларини ошкор этмасликни сўрашади.

Гендер тенгликни таъминлашда жамиятнинг ҳар бир соҳасида аёллар билан бир қаторда, эркаклар ҳуқуқларини ҳам бирдек таъминлаш назарда тутилади.

 

Наргис ҚОСИМОВА суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔91

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔162

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 91    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 162    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар