Баҳор нафаси сезилиши билан юртимизнинг барча гўшаларида, қишлоқ ва овулларида бошланиб кетган дарахт кўчатлари экиш ишларига барча бирдек ҳисса қўшишга интилмоқда.
«Яшил йиллик» деб ном олган бу катта тадбир олдидан аввало ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос дарахт турлари танланиб, шунга яраша кўчат захиралари яратилди. Экилаётган кўчатлар тутиб кетиши ва келгусида уларни суғориш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Кўчат ярмаркалари
Андижон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси, Андижон давлат ўрмончилик хўжалиги ҳамкорлигида вилоятнинг барча деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ярмаркаси ташкил этилган. Мисол учун, Пахтаобод тумани деҳқон ва озиқ-овқат бозоридаги кўчатчилик ярмаркасида 11 турдаги мевали, бир ярим миллион тупдан зиёд манзарали, декоратив дарахт кўчатлари савдоси йўлга қўйилди. Бундай ярмаркалар Асака тумани деҳқон бозори ҳудудида ҳам ташкил этилди.
Бундай ярмаркалар аҳоли гавжум деҳқон бозорларида ташкил қилинишининг ўзига хос сабаби бор. Бозор-ўчар учун келганларнинг кўзи турфа хил кўчатларга тушганида, беихтиёр қизиқиши ортади. Ҳеч бўлмаса бир туп кўчат олишга ва ховлисига экиб қўйишга ошиқади. Агар ҳар бир фуқаро уйига ҳеч бўлмаса бир тупдан кўчат олиб бориб экса, кўзланган мақсадга эришилган бўлади.
Қанча дарахт экилади?
Андижон вилояти бўйича 2022 йил баҳор мавсумида 9 миллион 635 минг туп дарахт кўчати экиш белгиланган. Бу ишлар баҳорнинг илк кунидан бошланиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилиши белгиланган бўлсада, шу кунга қадар ҳам ҳаво ҳарорати ва шарт-шароитга қараб кўчат экиш давом этди. Ҳар бир туман ва шаҳарнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб вилоят бўйича жами 1 миллион 800 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экилгани қувонарли. Албатта бунда иқлимга мос дарахт турлари танлаб олинишига алоҳида эътибор қаратилган.
Аслида Андижон табиати инжиқ эмас, тупроғи зар каби, нима эксанг унади. Суғориш тизимида ҳам муаммолар кузатилмайди. Шу сабабли бемалол сувсевар ниҳолларни ерга қадаса ҳам бўлади. Шундай бўлсада янада мос бўлган кўчатлар, масалан павловния вилоят бўйлаб энг кўп экилмоқда.
Кўчат эгали, ишсиз ишли бўлади
Бу кенг кўламли лойиҳа учун аввало мўлжалдаги миқдорда мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари захираси етарли бўлиши зарур. Андижонда бу борада муаммо йўқ. Боиси Избоскан туманида аҳоли орасида кўчатчилик билан шуғулланиш анъанаси мавжуд.
Бу ерда деярли ҳар бир хонадон кўчатчилик билан шуғулланади. Кўчатчилар билан гаплашиб, мавжуд ниҳолларнинг ҳолати ўрганилди ва захира сифатида 12 миллион 20 минг туп кўчат борлиги аниқланди.
Хонадонлар кесимида ўрганишлар 20 турдан ортиқ дарахт ва бута турлари борлигини кўрсатди. Бу эса Андижонда ҳар навдаги мевали дарахтни экиш ва боғлар яратиш учун имконият етарли эканини англатади. Шу кунга қадар Андижонда 1 миллиондан ортиқ мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди.
Маҳаллаларда экилаётган кўчатлар албатта хатловдан ўтказилади, ҳолати мунтазам кузатиб борилади ҳамда мониторинг қилинади. Ҳар бир экилган ниҳолнинг парвариши бўйича маҳаллаларда биттадан ишсиз фуқаро бириктирилади. Ана шу фуқарога маҳаллий бюджет ҳисобидан ойлик маош ҳам тўланади.
Мана шундай хайрли ишлар бугун «Яшил йиллик»ка уланиб, мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда. Биз эса ҳар бир фуқарони фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Зеро шу юрт, шу тупроқ, шу табиат – барчамизники!
Зарбер МАТМУСАEВ,
Давлат экология қўмитаси
Биохилма-хилликни асраш,
рақамлаштириш, кадастрини юритиш бўлими бошлиғи
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил