Жараён      Бош саҳифа

Фуқарога ҳам, тадбиркорга ҳам ҳуқуқларининг қонуний кафолати керак

Маъмурий суд ислоҳотлари ана шу кафолатларни бера оладими?

Фуқарога ҳам, тадбиркорга ҳам  ҳуқуқларининг  қонуний  кафолати керак

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсад қилинган. Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини кенгайтириш, «Хабеас корпус» институтини ривожлантириш орқали тергов устидан назоратни кучайтириш кўзда тутилган.

Суд жараёни томонларнинг ҳақи­қий тенглик ва тортишуви асосида кечиши адолат қарор топишида муҳим ўрин тутади. Тизимда «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъи назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш ҳам самарали натижа беради. Бунинг учун эса суд тизимини босқичма-боқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъект­ларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш зарур.

Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш, суд тизимини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш каби вазифалар белгиланган. Маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 29 январда

«Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор маъмурий суд ишларини юритишни замон талабларига мувофиқлаштиришга, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъект­ларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

«Суднинг фаол иштироки» тамойи­ли асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаб­буси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш жуда муҳимдир. Хорижий давлатларнинг қонунчилигига мурожаат этадиган бўлсак, айнан шу каби норма Қозоғистон республикаси маъмурий процессуал кодексининг 14-моддасида, Озарбайжон, Грузия республикалари Маъмурий процессуал кодексларида ўз аксини топганини кўришимиз мумкин.

Амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига кўра, маъмурий судда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати ёки у томонидан қабул қилинган қарорнинг қонунийлигини низолашган фуқаро ёки тадбиркорлик субъекти мансабдор шахс ёки у томонидан қабул қилинган қарор натижасида кўрган зарарни ундириш масаласида тегишлича фуқаролик ёки иқтисодий судларда яна судлашишда давом этарди. Ҳуқуқи бузилган фуқароларнинг судма-суд юриб, оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида уларга оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаб билан бирга, у билан сабаб жиҳатдан узвий боғлиқ бўлган зарарни ундириш талабини маъмурий судга билдириш ҳуқуқи ҳам қарорда назарда тутилгани айни муддао бўлди. Чунки кўплаб хорижий давлатларда ҳам маъмурий суд томонидан зарарни ундириш талабини кўриб чиқиш имконияти қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Қарорда белгиланган яна бир муҳим вазифа бу – оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш бўлиб, бунда тарафларга бундай тоифадаги ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқининг берилгани бўлди. Қонунийликни таъминлаш, шунингдек, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарафлар ўртасида тузилган келишув битими суд томонидан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда ижрога қаратилади.

Қонунчиликдаги ушбу янгиликлар инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, ишларни судда кўриш сифатини оширишга хизмат қилади.

 

Хадича РАҲИМОВА,

Сурхондарё вилоят суди судьяси




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар