Қадим замонда бир шаҳар бошлиғининг хотини шаҳардаги мўътабар одамларнинг хотинларини зиёфатга чақирди.
Меҳмонлар тайин этилган вақтда етиб келишди, ўриндиққа ўтириб, овқат келгунча, ўзларининг қимматбаҳо кийимлари, зирак, узук, зебигардон каби тақинчоқлари ҳақида сўз юритишди, жуда қимматли зийнатларга эгаликларини айтиб фахрланишди.
Шу вақт оддий кийим кийган, зеб-зийнатлар тақмаган бир ёш хотин кириб келди. Бу хотин зиёфат эгасининг синглиси эди. Салом бериб меҳмонлар билан кўришди, кейин бўш ўриндиққа келиб ўтирди. Меҳмонлар бу хотин зиёфат эгасининг синглиси эканини биларди, лекин унинг соддалиги, зеб-зийнатлар тақмагани учун ҳайрон бўлиб ундан:
— Нега оддий кийингансиз? Зирак, узук, зебигардон каби қимматли нарсаларингиз йўқми? — деб сўрашди. У:
— Менда сизларнинг қимматбаҳо тақинчоқларингиздан кўра қимматлироқ зеб-зийнатлар бор, — деди.
Меҳмонлар кўришни истаган эди, у ташқарига чиқиб бир ўғил, бир қизни етаклаб келди, уларни меҳмонларга кўрсатиб:
— Менинг жонимдан ҳам қимматли зеб-зийнатим — мана шулар. Айтинг-чи, ота-она учун фарзанддан ҳам қимматли нарса бўлиши мумкинми? — деди.
Бу доно аёлнинг ҳаққоний сўзларидан меҳмонлар таъсирланиб, ўйланиб қолишди.
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔348
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил