Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Ҳайвонлар ожиз, лекин ҳимоясиз эмас

Қонунчилигимизда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уларни қийноққа солиш, азоб бериш, ўлимига ёки шикастланишига сабаб бўладиган ҳолатлар учун жазо чоралари белгиланган.

Ҳайвонлар ожиз,  лекин ҳимоясиз эмас

Шунга қарамасдан сўнгги вақтларда айрим фуқароларимиз томонидан жониворга озор бериш, турли йўллар билан қийнаб, жабр етказиш ва ҳатто ўлдириш каби ҳолатлар содир этилмоқда.

Яқинда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ёш болалар билан ўйнаётган ит боласини номаълум шахс томонидан болаларнинг кўз ўнгида калтакланиб, қаттиқ жароҳат етказилгани ҳақидаги фото ва видеолавҳа тарқалди. Бу чинакам ваҳшийлик эмасми? Буни кўрган болалар қай ҳолатга тушиши мумкин? Улар нимадан ўрнак олсин? Бундай ҳолат фарзандларимиз психологиясига қандай таъсир қилиши мумкин?

Албатта кимлардир меҳр-шафқат уйғонади дер, аммо бу каби ҳолатни ўз кўзи билан кўрган болаларнинг онг ости оламида «шундай қилса бўларкан», деган тушунчалар пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқмас. Бу келгусида зўравонлик, безорилик каби салбий иллатлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларга кескин чора кўрилмас экан ҳайвонларга зулм қилиш, болаларга ёмон таъсир кўрсатиш давом этаверади.

Шу боис жазо чораларини кучайтириш, қўлланиладиган жарималар миқдорини ошириш, шунингдек, ҳайвонларга қасддан зарар етказган шахс­ларни ва уларга кўрилган чораларни жамоатчиликка маълум қилиш зарур. Токи одамлар хоҳ у ёввойи бўлсин, хоҳ хонаки бўлсин, ҳайвонларга зарар етказиш таъқиқлангани ва бунга жавобгарлик белгиланганини тушуниб етсин.

Албатта, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан таълим муассасалари ҳамда бошқа жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳайвонот дунёси билан дўстона муносабатда бўлиш, уларни асраш, парваришлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш эса айни муддао бўлиб, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

 

Улуғбек РАСУЛОВ,

Чилонзор туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар