Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилАҳоли сонининг кескин ўсиб бориши, турар жойларга бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлмоқда.
Бу масалани ҳал этиш учун юртимизда уй-жой қурилишини янада кенгайтириш баробарида, аввало, ижтимоий ҳимояга, турар жойга муҳтож оилалар учун имтиёзлар яратилмоқда. Кредит ва субсидиялар асосида уларни бошпана билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 26 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2019-2020 йилларда айнан шундай арзон уйлар қуриш бўйича лойиҳалар тасдиқланди. Унга кўра 2019 йилда жами 15 мингта уй қурилиб шундан 11 мингтаси муҳтож оилаларга, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин- қизларга берилди. 2020 йилда ҳам ушбу анъана давом этган ҳолда неча минглаб элдошларимиз доимий яшаш манзилига эга бўлди.
Бундай арзон уйларни олиш учун ипотека кредитлари 20 йил муддатга, уч йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи беш йил мобайнида йиллик етти фоиз ставка билан берилди. Буни ҳукуматимизнинг инсонпарвар сиёсати намунаси дейиш мумкин.
Чиндан ҳам бошпанага, уйга муҳтож оилалар атрофимизда ҳамон топилади. Даромади юқори бўлмаган оилалар имтиёзларсиз уй сотиб ололмайди. Давлатимиз раҳбари ушбу қарорда ана шундай инсонлар дарди, ташвишини чуқур англаб, халқ учун янги имкониятлар эшигини очди. Дарҳақиқат, бу имконият кўплаб муҳтож оилаларнинг бошпанали, ватанли бўлишига замин яратиб келмоқда.
Шу кунларда ана шундай уй-жойларга ноқонуний эга бўлиш, муҳтож бўлмаган оилалар томонидан олиниши каби ҳолатлар бўйича фуқаролардан турли мурожаат ва шикоятлар келиб тушмоқда. Мурожаатларнинг нечоғли ўринли ёки ўринсиз экани бизга қоронғи. Аммо шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Шу боисдан ҳар бир туманда вилоят кенгаши депутатлари томонидан ушбу турдаги уй-жойлар тақсимланиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар асосида уй-жой тақсимотидаги холислик, шаффофлик ва адолат мезонларида собит туриб, нохолисликлар олди олинмоқда. Берилаётган имкониятдан худбинлик билан ўз ғаразли манфаати йўлида фойдаланиш истагида бўлган кишиларни фош этишда депутатлар ҳам ўз фаоллигини кўрсатмоқда.
Бу каби ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам учраши мумкин. Бироқ унутмаслик керакки, ҳақиқат эрта ё кеч албатта қарор топади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади. Бир эҳтиёжманднинг бошпанаси эса, бошқага ҳузур-ҳаловат келтирмайди. Бундай ишларда аввало фуқароларимиз ўзлари ва ўзгаларга нисбатан самимий ва одил бўлишларини истаймиз.
Муҳаббат САПАЕВА,
Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгаши депутати
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил