Жараён      Бош саҳифа

Вафодор, қўрқмас, тезкор: Миллий кинология марказига саёҳат

Итлар инсон ҳаётида доимо яқин ҳамроҳ бўлиб келган. Улар шунчалик садоқатли дўст бўла оладики, баъзида биз инсонлар ҳам бунчалар вафоли бўла олмаслигимиз мумкин.

Вафодор,  қўрқмас, тезкор:  Миллий кинология марказига  саёҳат

Ёшлигимда Тўрткўз лақабли итимиз бўларди. У менинг сирдошим, қўриқчим, ақлли ҳамроҳим эди. У биз билан узоқ йиллар яшаган бўлсада бирорта бежо ҳаракат қилмас, ҳаттоки усти тасодифан очиқ қолган нарсаларга яқинлашмасди ҳам. У бор сабабидан уйимизга бегона, ёмон ниятли инсонлар яқинлашолмасди. Чунки ўша пайтларда ўғриликлар кўп содир бўларди. Итимиз борлиги сабаб биз хотиржам, ўғридан хавотир олмасдик. Яқинда эса итлар Иккинчи жаҳон уруши фронтларида кечган жанг­ларда ҳам жасорат кўрсатганлари ҳақидаги тарихий маълумотни ўқиб қолдим. Ҳарбий қисмларда 70 мингга яқин итлар қатнашган экан. Улар аскарлар билан бирга оч қолишган, хандақларда совуқ еган ва ҳўл бўлган, танклар остига ўзини ташлаб, душман поездларини портлатишган. Ҳайвонлар одамлар билан бир қаторда тиришқоқлик, жасорат ва қаҳрамонлик намойиш этишган.

Тўрт оёқли дўстларимизнинг қаҳрамонликларига қизиқиб юрган кунларимнинг бирида Давлат Божхона қўмитаси таркибидаги Миллий кинология марказига ажойиб тадбирга таклиф қилишди ва мен фарзандларим билан унда иштирок этишга қарор қилдим.

Сергели туманида жойлашган Миллий кинология марказига кириб борар эканмиз, масканнинг нақадар яшил ва соя-салқинлиги диққатимизни тортди. Бунинг устига бу ер тоза-озода, дарахтлар ҳудди аскарлардек марказни ўраб олишган. Тангадек офтоб тушмайдиган зумрад тусдаги бир боғ деб ўйлайсиз.

Миллий кинология маркази 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кинология марказларини методологик таъминлаш, кинологларни тайёрлаш, нафақат Давлат Божхона қўмитаси, балки бошқа тузилмалар — Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ва ФВВ учун ҳам хизмат итларини ўргатиш ва зотларини саралаш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ерда Марказий Осиё, Афғонистон, Мўғулистон ва Эрон каби давлатлардан келган кинологлар ҳам ўқитилар экан.

Ушбу марказда курсант-кинологлар ва хизмат итлари ҳимоя-қоровул, қидирув хизматлари, гиёҳванд ва портловчи моддалар, валюта қидириш, шунингдек, жабрланган кишиларни излашга ўргатилади.

Кинологлар ва хизмат итлари ёрдами билан гиёҳванд моддалар ва бошқа тақиқланган маҳсулотларни контрабандаси, товарларнинг ноқонуний транзитини аниқлаш бўйича кўплаб натижаларга эришиляпти.

Марказ фаолияти йўлга қўйилгандан буён ДБҚ ҳудудий бўлинмалари томонидан хизмат итлари ёрдамида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар аниқланди, қурол-яроғ, портловчи моддалар ва ўқ-дориларнинг мамлакатга олиб кирилишига бўлган уриниш­ларга барҳам берилди.

2022 йил 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида  божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда  мактаб ўқувчиларини божхона органлари фаолиятига қизиқтириш, уларга соҳани яқиндан таништириш юзасидан топшириқ берилган эди. Шу муносабат билан мас­канда ўқувчилар ва ОАВ ходимлари иштирокида кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Кинологнинг топшириқларига қатъий бўйсунаётган, яширилган гиёҳвандлик воситаларини бир зумда излаб топаётган ва шартли террорчини ушлашда шиддат билан ҳаракат қилаётган хизмат итлари ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

Марказ бўйлаб ташкил этилган экскурсияда эса журналистлар ва ўқувчилар бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Эндигина туғилган жажжи кучукчалар билан бирга фотосуратга тушиш болажонлар учун қизиқарли бўлди.

— Эслатиб ўтамиз, Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомини қўлга киритган, — дейди Давлат Божхона хизмати матбуот котиби Ҳусан Тангриев. — Дунё бўйлаб бундай мақомга эга марказлар дунёнинг 15 га яқин мамлакатларида бор, холос.

Ушбу ноёб ва Марказий Осиёда ягона бўлган  марказ зиммасига Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кинология хизматларини услубий таъминлаш, малакали кинологларни ва наслдор хизмат итларини тайёрлаш ва қайта тайёргарликдан ўтказиш каби вазифалар юклатилган.

Бугунги кунда, халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда кинологлар 11 та (гиёвандлик воситаларини, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда психотроп моддаларни,  қурол-яроқ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни, валюта қимматликларини, тамаки маҳсулотларини, мина қидирув, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, антитеррор, ўсимлик ва ўсимлик уруғларини қидириш) йўналишлар бўйича ўқитилиб, хизмат итлари ўргатиб келинмоқда.

Миллий кинология маркази томонидан мамлакатимизнинг нафақат Давлат божхона қўмитаси таркибий тузилмаларида балки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда хизмат олиб бориш учун 1,5 мингга яқин кинологлар ўқув курсларидан ўтказилиб хизмат итлари тайёрлаб берилган.

Биз бугун ижтимоий тармоқларда турли ҳайвонларнинг таҳқирланиши, жумладан итларга бўлган ниҳоятда шафқатсиз хатти-ҳаракатга ҳам дуч келмоқдамиз. Юқоридаги каби тадбирлар инсон ва жонивор, табиат ва жамият ўртасида меҳрли, яқин, жонли алоқаларни йўлга қўйишда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, баъзида инсонлар бажара олмайдиган мураккаб вазифаларни ушбу махсус хизмат итлари томонидан бажарилиши бу ердаги барча йиғилганлар қалбида ажиб ҳисларни, меҳрни уйғотган бўлса ажаб эмас.

 

Саида Ибодинова,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар