Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Асирликдан дориломонликка етганлар...

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Германиянинг Ганновер шаҳридаги фашистлар концлагерида асирликка тушиб қолган, 1945 йилларда Германиядан Бухорога депортация қилинган уруш фахрийлари, татар миллатига мансуб 93 ёшли, Рейде Ресутова ҳамда 86 ёшли Катизе Менсеитовалар ҳам бор.

Асирликдан дориломонликка етганлар...

– Ўзим Қрим Республикаси Ичкин тумани, Беруня Бесут қишлоғида туғилганман, – дейди Бухоро шаҳри «Ширбудин» маҳалла фуқаролар йиғини, Ширбудин кўчаси 78-уйда яшовчи уруш фахрийси 93 ёшли, татар миллатига мансуб Рейде Ресутова. – Ўша машъум 1941-1945 йилларда Ленинград шаҳри қамали даврида катта завод ва корхоналарда ишлаб, фашистларнинг концлагерларига тушиб, асирлик азобини тортганман. Очиғи, бу кунларни орзу қилиш хаёлимизда ҳам бўлмаган.

Асирликда Германиянинг Ганновер шаҳридаги фашистлар концлагерида Браншевой темир-бетон заводида азоб-уқубатларни бошимиздан кечирганмиз. 1945 йилда Германиядан Тошкентга депортация қилиндим. Тошкентдан Бухорога олиб келишди. Ҳозирги Бухоро давлат университетининг бошланғич таълим йўналишида ўқидим. Турмуш ўртоғим Амет Абултаров билан оила қурдим. Турмуш ўртоғим ҳам Навоий вилоятига депортация қилинган эди. Оила қурганимиздан сўнг бир фурсат Навоийда яшадик. Икки қиз ва бир нафар ўғилни вояга етказдик. Яратганга минг шукр, мана шундай, дориломон кунлар ҳам пешонамизда бор экан. Бугун толеъимдан миннатдорман. Урушдан кейинги тикланиш йилларида халқ таълими тизимида ишлаб, ёш авлодга сабоқ бердим. Эл орасида ҳурмат-иззат топдим. Ўзбекистонда, Бухорода яшаётганимдан мамнунман.

– Етти ёшимда Қримдан асирлик учун Германиянинг Ганновер шаҳридаги фашистлар концлагерига онам билан мажбурлаб вагонда олиб кетишди,

– дейди Бухоро шаҳрининг А.Ғиждувоний маҳалла фуқаролар йиғини, Ширбудин кўчаси 60-уйда яшовчи уруш фахрийси 86 ёшли, татар миллатига мансуб Катизе Менсеитова. – 1945 йили Германиядан Тошкентга, сўнг у ердан Бухорога жўнатишди. 77 йилдирки, мана шу кўҳна замин Бухорода яшаб келяп­ман. Шаҳардаги 1-сонли мактабда таҳсил олдим. Ўқидим, изландим. Натижада ўзим ўқиган мактабга математика фани бўйича ўқитувчи бўлиб ишга кирдим. 35 йил педагогика соҳасида фаолият юритдим. Икки нафар фарзандим бор, тўрт набиранинг севимли бувисиман. Юртбошимизга, давлатимизга раҳмат.

Ҳар тонг дуога қўл очганимда юртимиз тинчлигига кўз тегмасин дея Аллоҳдан сўрайман. Урушнинг номи ўчсин. Тинчликнинг қадрига етишимиз керак. Пирлар мангу қўним топган маскан, менинг жонажон юртим – Бухорони жуда яхши кўраман.

Зариф КОМИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар