Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳа ривожи, жумладан, Жиззах вилоятидаги экологик мувозонатни барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур қарорга асосан Бош прокуратура тизимида Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди. Мазкур янги тузилманинг табиатни муҳофаза қилишдаги аҳамияти хусусида Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Эркин ХОЛМАТОВ қуйидагиларни гапириб берди:
– Бош прокуратура тизимида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган «Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни батараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура» ташкил этилиши тоғли ҳудуддаги табиатни, ноёб ва Қизил китобга киритилган ўсимликлар, 11 турдаги ҳайвонот дунёсини асраб қолиш ва назоратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга «Зомин» туристик-рекрацион зонаси ҳудудида соҳада қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, муҳофаза ҳудуд черагаларини белгилаш ҳамда махсус ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш орқали ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаб қолиш ҳаракатини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги «2020-2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилоятининг Зомин тумани «Суффа» платоси ҳудудида «Зомин» туристик-рекрацион зонасини ташкил этиш учун
700 гектар ер майдони ажратилиб, бунда туристик-рекрацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектларни қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур қарорга асосан Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ходимлари ўзаро ҳамкорлик доирасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосини, сув, ер ва ер ости бойликларни муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳамда назорат рейд тадбирларини олиб бориш йўлга қўйилади.
Ноқонуний ўзбошимчалик билан ерларнинг эгаллаб олиниши ҳамда уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш бўйича доимий чоралар кўриб бориш, ўрмон ва сув фонди ерларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан доимий мониторинг олиб бориш, «Зомин» туристик-рекрацион зонаси ҳудудининг экотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига кўмаклашиш ҳам кўзда тутилган.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил