Туризм ва маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар беришича, Сурхондарё вилояти Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан олтин динор парчасини топиб олган.
Фуқаро шундан сўнг Термиз археология музейига мурожаат қилди. Топилма жойига етиб борган мутахассислар ва нумизматлар қазиш ишлари олиб бориб, Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид қимматбаҳо ашёни дастлабки экспертизадан ўтказишди.
Қайд этилишича, олтин динорнинг олд томонида музей нумизматика докторанти Мансур Нормўминов «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзларини, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлди.
Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилган.
Маълум қилинишича, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар «динор», кумуш тангалар «дирҳам» деб аталар эди.
Қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширган Улкан Эралиевга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилди.
Хабарда қайд этилишича, Термиз ўзининг стратегик жойлашуви туфайли империялар ўртасида тез-тез тортишувлар ва урушлар объектига айланган. Х асрнинг иккинчи ярмида шаҳар Қорахонийлар ва Ғазнавийлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар жойига айланди. Бу ҳукмдорлар бир-бирлари билан бўлган урушда аллақачон қаттиқ ҳолдан тойганидан фойдаланган салжуқий шаҳзодалар Тўғрулбек ва Чағрилбек Термиз ва унинг атрофини эгаллаб оладилар.
Бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади, ўтган давр мобайнида бу музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил