Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОЛИМПДАН  СЎНГ...

Қишлоқдан бироз юқори — деҳқончилик қилинадиган ерлар томонга ўтиб, суви лаппиллаб оқаётган катта ариқ ёқалаб кетаётсам, пахта даласи ёқалаб от минган, чамаси қирқ беш-элликларни қоралаб қолган киши катта йўлга чиқмоқчи бўлаётганига кўзим тушди.

ОЛИМПДАН  СЎНГ...

Тўғриси, олдинига танимадим. Ёнимга етиб келиб отдан сакраб тушгач, танидим. Бу киши деҳқон бува — Икром ака. Бу одамни ҳамма жуда ҳурмат қиларди.

...Узоқ йили қиш жуда қаттиқ келиб, тўй-ҳашамда бирга еб-ичиб, ўйнаб-кулган одамлардан етти-саккизи келиб, ҳовлимизга уланган газ қувурини узиб ташламоқчи бўлади. Газ танқис эди. Биз кўчанинг нариги томонида бўлиб, бошқа қишлоқнинг одамлари ҳисобланар эдик. Мен узоқ вилоятлардан бирига хизмат сафарига кетганман. Болалар ёш. Айирмачи оломоннинг олдига хотиним ялиниб чиқади. «Раҳм қилинглар, ёш болаларимиз бор». Аммо ҳеч бир инсон гапни эшитишни истамас, газ пайванд тизиллаб ишлаб, биз томонга ўтган қувурни қирқар эди...

Уларнинг олдида хотиним мустар бўлиб, чорасиз турарди. Шу пайт қаёқдандир бошига қора телпак қўндирган, тошкентча қалин чопони ўзига ярашиб турган бир киши оқ отда пайдо бўлади. Вазиятни тушунгани ҳамон гапга аралашади:

— Э, қизиқ гап-ку! Инсофларинг борми ўзи? Нима, биз учун одамнинг ўгайи борми? Ҳаммамиз бир одам бўлсак. Шу бир хонадоннинг газини қирққанинг билан газ кўпайиб қоладими!? Қани, йиғиштир машмашангни!

Хуллас, йиғилганлар, ниятларидан воз кечишади. Ҳовлимиздаги ўчоқ ва печлар баҳоли-қудрат ёна бошлайди.

Шу-шу хотиним ҳам халоскор амакининг кимлигини эслай олмади. Ахир бу маҳаллага яқинда кўчиб келгандик-да. Орадан ўн беш йилча ўтиб, шу одамни биз даладан ўтаётиб кўриб қолдик.

Бу кишига ўн беш йилдан кейин бўлса-да, миннатдорлик билдирай дейману, негадир, тилим бормайди. Хафа бўладими деб ўйлайман.

Чапани, отда маҳкам ўтирадиган бу акахон фермер экан. Ана шу далаларнинг етмиш беш гектарида деҳқончилик қиларкан. Ғалла, пахта, сабзавот экинлари етиштиради. «Ўртасарой» фуқаролар йиғинидаги фермер хўжаликларидан ўн саккизтасига раис, маслаҳатдош киши. Суҳбати одамни зериктирмайди. Лўнда-лўнда, пишиқ гап қилади. Беҳуда валақлашиб ўтиришга ҳам вақти йўқ. Дангал гапни хуш кўради. Доимо одамгарчиликдан, ишдан гапиради. Куюниб, ишларни қандай яхшилаш йўлларидан сўзлаб туради. Фидойи одам.

Мен унга ёзувчи эканимни, газетада ишлашимни айтмайман. Худди шунчаки, гаплашаётган бўлиб, ундан гап олмоқчи бўламан. Ўзига билдирмай унинг образини яратмоқчи бўламан. Хўш, мен ҳайкалтарош бўлсаму, ҳақиқий деҳқоннинг образини яратмоқчи бўлсам, уни қандай тасвирлар эдим... Қорачадан келган, зуваласи пишиқ. Оддий ва мағрур. Ювош ва кези келганда ёмоннинг суробини тўғрилаб қўйишдан қайтмайдиган хилидан. Мен бунақа одамларни юрт кезиб кўп кўрганман. Муттаҳамликни ёмон кўради. Алдамайди. Бировнинг ҳақини емайди. Меҳнатнинг ҳеч бир туридан ор қилмайди. Оиласини хор қилмайди. Ўғил-қизларини чин оталик меҳри билан севади ва меъёрида қаттиққўллик қилади. Нимаси биландир отамга ўхшаб кетади.

— Телевизор кўряпсизми? — деди у менга ҳозиргина.

— Ҳа, — дедим ҳайрон бўлиб. Чунки биз ҳеч қачон у билан телевизор ҳақида гаплашмагандик.

— Эй, қаранг, кунимиз туғди! Болаларимизнинг Риода кўрсатган томошасини қаранг! Шундай кунларни кўзимиз очиқлигида кўрарканмиз-ку! Ҳа, ҳеч кимдан кам эмаслигимиз, керак бўлса, устун эканимиз рост бўлиб чиқди. Мустақиллик йилларида туғилиб, униб-ўсган болаларимиз Олимп шоҳсупасини забт этишди! Армоним йўқ.   

Мен унинг гапини тасдиқлайман, қўшилиб суюнаман ва ... тарки одат амри маҳол, гапни пахта ва ғаллага, сабзавотчиликка бураман... Нима қилай, бу журналистга теккан касал-да...

— Пахта дейсизми? Ана кўринг! Қалай, ўтган йилгидан зўрми ё йўқми?

— Зўр! Ўтган йилгидан камида уч баравар бўлиқ ва баланд. Яшанг, деҳқон бува!

— Саккизинчи август куни олтмишни қоралаб қўйдим. Нима дейсиз, дўстим, фермерликни ёшларга бериб чеккага чиқсамми?

Бу гап менга ёқмади. Деҳқон олтмишга киргандагина бобо деҳқонга айланади-ю... Оқсоқол ҳам шу. Бўлмаса, деҳқон бобо, оқсоқол бобо дегани қаёқда қолади? Шу гапимни айтдим. У киши ҳам анча дадилланиб, келгуси ниятлардан гапирди. Билдимки, у ҳали фермерлик узангисида маҳкам. Шунчаки, айтдим-қўйдим-да.

— Риода қўлимиз баланд келди. Ўзига шукр. Аммо бундан-да баланд бўлишимиз ҳам мумкин экан. Олтин Рустам боламники эди. Кўрдингиз-ку ахир! Шаҳрам ўғлим ҳам олтинга муносиб эди. Бир баҳя қолди-я! Кўрасиз, биз ўзбек фермерлари энди, Олимпдан сўнг, бошқача яшай бошлаймиз. Ҳаётимиз иккига бўлинди, Риогача ва ундан сўнг... Энди биз боболар набираларни бошқача тайёрлаймиз. Ана кўрасиз. Керак бўлса, елкамизни тутиб берамиз. Мана мен, икки набирамни ўзим футболга обориб, яна ўзим олиб келаман. Биттаси таэквондога қатнаяпти. Буларни ҳали ўзим чемпион қиламан. Бизга пул эмас, мушти қаттиқ, орияти баланд йигитлар керак!

Шундайлар ҳам бор. Ўргилдим! Мана, мени олинг, олдин чангга ботиб, фақат сўкиш эшитиб юрадиган, оддийгина, рўзғорини қандай боқишни билмай юрган табелчи эдим. Бувамни битта эшаги, икки ҳўкизи, бир неча таноб ери бўлган. Шунинг учун қулоқ қилишган экан. Бугун менинг иккита МТЗ 80, битта ТЛ-100 тракторим бор. Машинам, отим, молларим, ҳўкизларим бор. Қадрим баланд. Жамиятда ўрним бор. Бу ҳам камдек, балиқ етиштиряпман. Фарзандларимни янгича фикрлайдиган, замонавий техникани, иқтисодни чуқур тушунадиган фермерлар қилиш ниятидаман. Нафақат ўғилларимнинг, балки қизларимнинг ҳам оёқлари остида ер титраб турсин!

Бу ҳақиқий деҳқоннинг ошиёни Ўртасаройда. Уни Икром ака Абдураҳмонов дейдилар. Унинг ерларида келажак яралмоқда. Ўртачирчиқлик кўп йигитлар у каби бободеҳқон бўлиш ҳавасида юришибди. Ишқилиб, деҳқонимизнинг ана шундай димоғи чоғ, иши беш бўлсин.

Маҳмуд БЎРОН,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар