Оқила ва покдомон аёллар истиқомат қиладиган хонадонлардаги файз ва осойишталикни бирор нарсага тенглаштириб ёки қиёслаб бўлмайди. Чунки унда қандайдир илоҳийлик, ҳар қандай шароит ва вазиятда ҳам одамни суяйдиган ҳикмат бор.
Халқимизда «Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин», деган мақол бор. Мазмун эътибори билан бу зўр мақол. Зеро оилани – оила, жамиятни- жамият қиладиган ҳам хотин аслида.
Кўп ҳолларда эркак катта ёшдаги «бола»дай бир гап. Тўғри, эркакни бошқариш қийин бўлиши мумкин, аммо англаш жудаям осон...
Одамлар баъзан самимиятнинг йўқолиб бораётганлигидан нолишади. Бунинг ҳам сабабларини биринчи галда аёл табиатидан ахтариш керак. Зеро самимиятнинг ҳақиқий ҳимоячиси ва посбони аёл ҳисобланади. Шунақа пайтларда болалигимиздаги оппоқ лачакли момоларимиз эсимга тушади. Улардаги ҳокисорлик, қаноат, заҳматкашлик, оқибат туйғуларини айтмайсизми?
Биласизми, оналик мартабасига қизлик чоғиданоқ, бувилик мақомига оналикданоқ тайёргарлик кўриш лозим. Бу мартаба ва мақомга муносиб умр кечиришдан ортиқ бойлик ҳам, саодат ҳам йўқ назаримда.
Хуллас, аёл ва аёллик муаммоларини ҳар томонлама инобатга олмай ва ҳал этмай туриб, миллатнинг на аҳлоқий, на маърифий ва на сиёсий-иқтисодий аҳволини тубдан ўзгартириб ёки юксалтириб бўлади.
Шахс тарбияси ва балоғати бевосита аёлдан бошланади.
Билим савияси паст, кундалик турмуш ташвишлари ва оила қобиғидан нари жила олмайдиган, фарзандининг бошланғич ўқув дарсликларидан берган саволига жавоб тополмайдиган, иродаси ва дунёқараши мўрт она ақл-идроки баланд, заковатли болани на туға олади, на тарбиялаб вояга етказиб бера олади. Бунақа оналардан заковатли бола туғилади, деб ўйлаш хомҳаёлдан бошқа нарса эмас.
Ражаб РЎЗИМУҲАММАД
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔348
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил