Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуннинг чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш, шунингдек, ушбу тадбирларни молиялаштириш борасидаги нормаларини Тошкент ва Бухоро вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари юзасидан йиғилиши ўтказилди.
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси, 2019-2028 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси босқичма-босқич ва тизимли равишда ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Ўрганишлар натижасида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари доирасида бир қатор ишлар амалга оширилгани кузатилди. Хусусан, Тошкент вилояти аҳолисига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш «Тоза ҳудуд» ДУКнинг 9 та филиали ҳамда 29 та муқобил хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан вилоятдаги аҳоли кесимида 72 фоиз, маҳалла кесимида 95 фоиз қамраб олинган.
Вилоят ҳудудида ҳозирги кунда 16 та маиший ва 1 та қурилиш чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, жами ер майдони 206,2 гектарни ташкил қилади. Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича фаолият кўрсатаётган корхоналар сони эса 28 тани ташкил қилмоқда. Бундан ташқари айрим туманларда давлат-хусусий шериклик битимига асосан аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш қамрови ўртача 70 фоизни ташкил этмоқда. Мазкур корхоналарга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлар жорий этилгани эса давлатимиз томонидан бундай фаолиятнинг қўллаб-қувватланаётганига ёрқин мисолдир.
Айтиш лозимки, Бухоро вилоятида чиқиндилар билан ишлаш, аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатишга ихтисослашган, мулкчилик тоифаси турлича бўлган 3 та корхона, яъни Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси, «Махсусавтохўжалик» МЧЖ ҳамда давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган «Аҳолитранс» МЧЖ фаолият юритиб келмоқда. Ўрганишларда мазкур корхоналар мустақил маъмурий биноларга, махсус техникалар, автогаражларга, моддий-техника базага, тегишли чиқинди йиғиш шоҳобчалари ҳамда чиқинди полигонларига эга эканлиги маълум бўлди. Махсус техникалар GPS ускунаси билан таъминланган бўлиб, кўп қаватли уйлардан чиқиндилар кунига бир марта, якка тартибдаги аҳоли хонадонларидан ҳафтада икки марта олиб кетилиши бўйича режа ишлаб чиқилган ва шу асосида ишлар ташкил этилмоқда.
Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК вилоятдаги 8 та туманлари аҳолисининг 70 фоизини санитар тозалаш хизмати билан қамраб олган бўлиб, чиқиндилар тўғридан-тўғри, қайта ишланмасдан туманлардаги мавжуд чиқинди полигонларига жойлаштирилмоқда.
Шу боис, Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК маблағлари ҳисобидан Ғиждувон туманида чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси барпо этилмоқда.
«Аҳолитранс» МЧЖ Бухоро туманидаги 53 фоиз, Қоровулбозор туманидаги 71 фоиз, Когон туманидаги 80 фоиз аҳолига хизмат кўрсатади. Корхонага қарашли чиқиндиларни қайта ишлаш заводи 13 турдаги маҳсулотларни қайта ишлашга мўлжалланган. «Махсусавтохўжалик» МЧЖ Бухоро шаҳар аҳолисининг 71 фоизини, Когон шаҳрининг 69 фоизини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Олиб борилган ўрганишлар ушбу қонун нормалари ижросини таъминлашда амалга оширилган ишлар билан бирга, соҳада ҳали ечимини кутаётган бир қатор камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, ўрганилган ҳар иккала маъмурий ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш юзасидан етарли қўшимча чоралар кўрилмагани, мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлашда ташаббуслар етишмагани кузатилди.
Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилиги асосида фаолият юритаётган корхоналарга берилган имтиёзларга қарамай, ўзига бириктириб берилган ҳудудда яшовчи аҳолининг чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш, давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ инвестициялар киритиш ва санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини ривожлантириш, чиқиндиларни саралаш (қайта ишлаш) технологияларини ишга тушириш ишларида сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Шу билан бирга, айрим чиқинди полигонларида чиқиндиларни саралаш тизими фаолият юритмаётгани сабабли чиқиндиларни қайта ишлаш кўрсаткичлари пастлигича қолмоқда.
Йиғилишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларга барча корхоналар фаолиятини соғломлаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил