Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Ҳаёт моҳияти

Икки биродар тортишиб қолди. Бири – бойлиги беҳисоб давлатманд, иккинчиси билим доираси кенг донишманд эди.

Ҳаёт моҳияти

«Агар ўн беш йил узлатда ўтирсанг, бор мол-давлатим сеники!» – дебди тадбиркор.

Баҳс бойлаган доно йигит севган қизига: «Мени ўн беш йил кут, мен, албатта, қайтаман ва биз яна бирга бўламиз», – деб хат ёзди-да, ўзи узлатга чекинди. Одамлардан нари жойда бир йил яшади. У кимсасиз, хилват гўшада бекорчиликдан зерика бошлади, лекин ютқазиб қўйишдан қўрқиб, сабрдан либос кийишга аҳд қилди. Давлатманд эса биродарининг жонига қасд қилиш истагида одам ёллаб, шароб юборди. У шаробни ичишдан бош тортди. Бу ҳодиса тез-тез такрорланаверди, лекин йигит енгилмасдан сабр қилди.

Кунлардан бир кун у ўзига ўзи савол берди: «Мен кимман? Нима учун яшаяпман? Нима учун дунёга келдим?» Бу саволларга жавоб топиш учун бойнинг уни назорат қилиш учун ёллаган хизматкорини чақириб:

«Менга китоблар олиб келинг!» – деб буюрди. Хуллас, ўша кундан бошлаб у китоблардан уч саволига жавоб излади. Ўн беш йил сувдай оқиб кетди.

Бор давлатидан айрилиб қолишдан қўрққан бойнинг ичини ит тирнарди. «Мен нима қилиб қўйдим? Шунча йил йиққан-терганимдан ажраламанми энди? Бу бойликнинг ўзи шунча бўлгани йўқ. Озмунча соғлиғимни йўқотдимми?

Она сутим оғзига келиб, топган давлатимни бировга қўшқўллаб топшириб қўядиган аҳмоқ йўқ!» У туну кун шу ҳақда ўйлаб, ўйига етолмасди. Уйқусини йўқотган давлатманд, ахийри, бир қарорга келди. У ўз қўллари билан биродарини нариги дунёга равона қилмоқчи бўлди.

Бой белгиланган муддатдан бир соат аввал дўсти ўн беш йил ўзига маскан тутган ўша ғорга кириб келди. Атрофда китоблар қалашиб ётар, уларнинг устида эса ўзига аталган икки энлик хат бор эди ва унда шундай сўзлар битилганди:

«Биламан, мени ўлдиргани келдинг. Ўлимдан қўрққаним учун эмас, балки жондан азиз биродаримни бу оғир гуноҳга ботишига йўл кўймаслик ниятида ғорни тарк этдим. Азиз дўстим, сенга айтар гапим шуки, ҳаёт мазмунини фақат бойлик орттириш, деб ўйласанг, янглишасан! Аллоҳ ато этган бу неъматнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, яхши ном қолдириш, китоб ўқиб, билим эгаллаш, меҳр-оқибатни улашишга сарфлаш керак экан. Шундагина чин бой-бадавлат, бахтли одам бўларкансан. Ўзи тўймаганнинг сарқити ҳаром! Топган давлатинг ўзингга буюрсин! Ўн беш йил бардошимни синадим. Ўқиб, изланиб, шуни англадимки, ҳаёт ҳақидаги тушунчам ниҳоятда жўн экан, лекин, энг асосийси, мен узлатда унинг моҳиятини англаб етдим. Шундай экан, ҳаётим энди бошланди ва бундан бошим осмонда!»




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар