Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Конституциявий ўзгаришлар – тараққиётнинг янги босқичида муҳим пойдевор

Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, аввало, сенатор ва депутатлар, кенг жамоатчилик ва халқимиз билан яна бир бор маслаҳат қилган ҳолда, жаҳон конституциявий тажрибасини ўрганиб, бугунги ва келгуси тараққиётни белгилайдиган Асосий қонунимизни такомиллаштириш айни заруратдир.

Конституциявий  ўзгаришлар –  тараққиётнинг янги  босқичида муҳим пойдевор

Демак, бу жараёнда аввало аҳоли томонидан билдирилган ҳар бир фикр ва мулоҳазалар, таклифлар конституциявий комиссия эътиборидан четда қолмаслиги лозим. Аммо шу билан бирга бир жиҳатни ҳам тўғри тушунишимиз керак, «таклиф бердим, энди у албатта конституция лойиҳасида ўз ифодасини топади» деган тушунчадан сал йироқроқ бўлишимиз керак. У ҳар бир йўналиш, ихтисосликка оид барча қоидаларни қамраб ололмайди. Бу нотўғри ҳам. Чунки Конституцияда асосий, барча фуқароларга тегишли фундаментал қоидалар акс этиши керак. Шу билан бирга у содда, аниқ-тиниқ ва барча қатлам учун тушунарли бўлиши лозим.

Биз фуқаролар ёки аҳоли томонидан берилаётган таклифлар эса мавзулар йўналишида умумлаштирилиб, ўрганилар экан, уларнинг аҳоли томонидан қанча кўп овоз олганлиги, нима учун одамлар бу ўзгаришни хоҳлаётганлиги Йиғма ахборот-таҳлил бўлими томонидан ўрганилади.

Шу боис ҳар бир фуқаронинг айтаётган таклифи у келажакда Конституцияда акс этиши ёки этмаслигидан қатъи назар, эътиборсиз қолдирилмайди. Шунинг учун ҳам таклиф ва тавсиялар асосланган, аниқ мақсадга мўлжалланган бўлиши керак. Чунки, Конституция тушунарли, ихчам ва узоққа мўлжалланган, энг муҳими, халқ фаровонлиги, мамлакат тараққиётини кафолатловчи Асосий қонундир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий-ҳуқуқий ўзгариш­лар ҳаммани бирдек фаолаштирмоқда, ўз фикрини, қарашларини эркин билдириш имкониятини яратиб бермоқда. Айниқса, жорий йилнинг май ойида Олий Мажлис палаталари Кенгашлари қўшма мажлисида тузилган Конституциявий комиссия бу имкониятларнинг эшигини янада кенгроқ очиб бермоқда. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, конституциявий ўзгаришлар доимо кенг жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб келган.

Эътибор қаратадиган бўлсак, ижтимоий тармоқларда бўлаётган ўзгариш­ларга фуқароларимиз турлича муносабат билдиришмоқда. Улар орасида Конституцияда мустаҳкамланган қоидалар ҳаётда ўз ижросини топмаяпти, эндиги бўладиган ўзгаришлар ҳам номигагина бўлади, деган фикрлар ҳам учраб турибди. Сабаби шуки, айрим юртдошларимиз ўзининг баъзи муаммоларини ҳал этолмаса ҳам қайсидир маънода давлатга нисбатан, жамоатчиликка нисбатан ишончсизлик ҳиссини шакллантиради. Шунинг учун ҳам конституциявий ўзгаришларга ҳаммани ҳам бирдайин ишонтириш қийин. Бутун дунёда бундай тенденцияни кузатишимиз мумкин.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1992 йил декабрь ойида қабул қилинган конституциямизга ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Бу ўзгаришларнинг аксарият қисми Олий Мажлис, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, сайлов жараёнлари билан боғлиқ ўзгаришлардир. Яъни, давлат ҳокимияти тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ.

Умуман жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, конституциявий ўзгаришларга инсон-жамият-давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги янгиланишлар, инсон ҳуқуқларининг кенгайиши, инсонларнинг давлатга нисбатан талабларининг кучайиши, жамиятнинг янгиланиш босқичига чиқиши, давлатнинг сиёсий тизимидаги ўзгаришлар асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

Энди бевосита конституциявий нормаларнинг ҳаётдаги ижроси масаласига тўхталиб ўтадиган бўлсак, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш нуқтаи назардан Ўзбекистон Конституциясининг 24-моддасида, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳаётда мазкур норманинг ижросини таъминлаш мақсадида 1994 йил сентябрь ойида қабул қилинган Жиноят кодексининг 13 та моддасида ўлим жазоси назарда тутилган бўлса, босқичма-босқич мазкур моддалардаги ўлим жазоси камайтирилиб, 2008 йил январдан бошлаб Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича олиб ташланди. Бу эса, реал конституциядаги яшаш ҳуқуқининг узвийлигини таъминлашнинг яққол амалий натижаси бўлди.

Ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳамда ижтимоий муносабатлар ривожланиб бориши, жамият ҳаётининг барча жаб­ҳасини ислоҳ қилиш зарурати Конс­титуциямизга ҳам ўттиз йил ичида қатор ўзгартишлар киритишга сабаб бўлди. Буни кенгроқ таҳлил қилсак, ўзгартиш ва қўшимчалар ижтимоий ҳаётни, давлат қурилиши ва бошқарувини янада демократлаштиришга, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кучайтиришга қаратилганлиги аён бўлади.

Айниқса, 2016 йилдан бошлаб суд-ҳуқуқ ислоҳотларида улкан ўзгариш­лар амалга оширила бошланди. Ўша йилнинг октябрь ойида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғриси»да Фармони асосида, 2017 йил апрель ойидан жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга; қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди. Ушбу ўзгаришлар Конституциямизнинг 25-моддасида белгиланган, «Ҳар кимнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас», деган қоидаларнинг реал ҳаётда ижроси таъминланаётганидан далолат беради.

Эътибор қаратадиган бўлсак, 2017 йилнинг ўзида Конституциямизга уч марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди Аввало, ўша йил 6 апрелдаги қонун билан унинг суд ҳокимиятига тааллуқли бир қатор моддалари янгиланди.

Бу ўзгартишларда суд тизимининг ихтисослашуви, маъмурий ва иқтисодий судларнинг, Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши ва унга конституциявий орган мақоми берилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда мазкур ихтисослаштирилган суд тузилмалари фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга бевосита хизмат қилмоқда.

Конституция нормаларининг сиёсий-ҳуқуқий нуқтаи назардан амалда ижросини таъминлаш бўйича, фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида, 2021 йил 8 февралда Конституциянинг 117-моддасига киритилган ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Президенти, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар, уларнинг ваколат муддати тугаётган йилнинг октябрь ойида ўтказилиши белгилаб қўйилди. Хабарингиз бор, илгари мазкур субъектларга сайловлар декабрь ойида бўлиб ўтар эди. Бу эса аҳоли учун қийинчиликлар, ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашда муаммолар, хорижий кузатувчиларга ҳам ноқулайликлар туғдирар эди. Демак, мазкур киритилган конституциявий қоида ҳам реал сайловларда ўз ижросини топди. Мисол тариқасида, Ўзбекистонда Президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтди. Мазкур санаб ўтилган конституциявий ислоҳотлар фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, жамиятдаги муҳим сиёсий, иқтисодий ижтимоий воқеликларни тартибга солиш мақсадида амалга оширилган муҳим зарурий жараёндир.

Умуман олганда, Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бу унинг янада такомиллашуви баробарида, халқимизнинг манфаати янада ишончли кафолатланишига хизмат қилади, шунингдек, бугунги ва келгуси тараққиётимизни белгилаб беради.

Шерзод ЗУЛФИҚОРОВ,

юридик фанлари

доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар