Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Телбанинг Саволи

Қишлоғимизда ёши 40-45 атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

Телбанинг  Саволи

Афтидан, унинг ҳеч кими йўқ бўлиб, мактаб қоровулхонасида яшарди. Тирикчилиги қишлоқ одамлари берадиган беш-олти сўм пул билан ўтарди. Пул узатсангиз, бирор ишингизни сидқидилдан бажариб, сўнг оларди. Агар шунчаки пул бермоқчи бўлишса, олмасди. Ўзим ҳам бир неча бор синаганман. У ерга қараб, бошини ликиллатиб «Мен гадоймасман садақа сўрайдиган. Ишинг бўлса, айт, бажараман», деб туриб олган. Сўнг чиқиндини тўкиб келиш, икки-уч метрча ерни чопишга ўхшаш майдароқ ишларни айтиб, пулини берардим. Бу телбанинг исмини ҳеч ким билмас, ёш болалар билан ҳам, катталар билан ҳам сенсираб гаплашарди. Бир гал одатдагидек юмушини бажараётганида, ундан «Мен яхши одамманми ёки ёмон одамманми?» деб сўрадим. Негадир ичимда унинг фикрини билиш истаги уйғонганди. Институтда таҳсил олаётган вақтимда фалсафа домласи «Ҳаёт тарзи бошқа инсонларга ўхшамаганларнинг фикрлари ва ҳаётга муносабати бошқача бўлади», деган гапни эслайманда… Ўшанда кўз олдимга дарров қишлоғимизнинг бу телбасифат одами ярқ этиб гавдаланганди. Кейинчалик ҳам ундан

«Мен яхши одамманми ёки ёмон одамманми?» дея жуда кўп сўрадим. У эса ҳар доимгидек ерга қараб, нималарнидир ғўлдирар, умид билан берган сўроғимга сира тайинли жавоб қайтармасди.

Аммо ҳаммаси кейин маълум бўлди, бу воқеа ҳаётимдаги бир умр унутилмас ҳодисага айланди.

Бир куни икки қизимни етаклаб боғчага йўл олдим. Катта қизим Хадичабону беш ёшда, кичиги Асилабону эса учдан ошганди. Ота учун фарзандининг азизлиги, айниқса, қиз боланинг қадрли эканини ота бўлиб, кўз қорачиғидек асраб, уларни вояга етказган инсонгина англайди. Мен икки давлатимни еру кўкка ишонмай яшайман. Ўша куни кўча бошида телбани учратиб қолдик. У қизалоқларимни кўриши билан бирданига уларни ўйнатишга тушиб кетди. Кулиб қўйдиму йўлимда давом этмоқчи бўлдим. Телба эса дудуқланиб, менга ҳазил аралаш гапирди.

– Тўхта, шошма, қизларингни кимга берасан-а, қизларингни кимга узатасан?

– Тентакмисан, ҳали улар жуда ёш-ку?!

– Уларни кимга узатасан? Айт.

– Ҳали улар боғчага борса…

– Ўзингга ўхшаган куёв чиқса, берармидинг-а, берармидинг?

– Нималар деяпсан, қоч йўлимдан!..

Мен уни туртиб йўлга тушдим, у қизларимдан кўзини узмай, кулиб қилиқлар қилганча эргашди. Муюлишда тўхтади, кейин ортига қараб югуриб кетди. Мен қизларимни боғчага олиб бориб қўйдим, негадир миямда ўша телбанинг саволи гир айланаверди. Тўғриси, ўша куни ишлай олмай уйга қайтганман. Ўша кундан буён бу саволни ўзимга бериб келаман. Телбага берган саволимга жавоб топгандек бўлдим. Топганимда ҳам ортиғи билан топдим. Мен ёмон одамман! Чунки қизларим ота уйини тарк этадиган фурсати келса, уларни ўзимга ўхшаган инсонга узатмаган бўлардим!

Кўп ўтмай, телба қишлоқда кўринмай қолди… Одамлар аҳён-аҳён у ҳақда эслаб қўйишар, кўча чангитиб юрган болалар баъзида уни излаб қоларди. Мен эса шунча йилдан бери телбанинг саволини ҳар он ўзимга бериб яшаяпман. Доим яхши тарафга ўзгаришга ҳаракат қилганман. Аёлимнинг ҳам менга меҳри бўлакча бўлиб қолган. Ўша телба эса онда-сонда тушларимга кириб саволини бериб қўяди.

Эртага икки қизимнинг ҳам тўйи. Тақдир экан, икковини ҳам бир кунда узатяпман. Ичимда эса бир савол менга тинчлик бермайди: «Куёвларим яхши одаммикин?..»

Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар