Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЁши улуғлар дуо қилганда «ўт балосидан асрасин» деган жумлани кўп ишлатишади. Бобо-бувиларнинг ана шундай дуолари тилсиз ёв бўлмиш олов исканжасида қолишдан, ёнғин қурбони бўлишдан Яратганнинг ўзи ҳимоя қилсин, бу балолар яқинларимдан узоқ турсин, дея талқин қилинади.
Дарҳақиқат, олов чинаккам офатга айланиб, қанчадан-қанча инсонларнинг ёстиғини қуритмоқда. Арзимас хато, бироз эътиборсизлик натижасида кишилар молидан, уй-жойидан ва ҳаттоки жонидан ҳам айрилиб қолмоқда. Юртимиздаги ана шундай фалокатли ҳолатларнинг ўтган 6 ойлигини таҳлил қилсак, 4 минг 465 та ёнғин юз берган, оқибатда 52 киши ҳалок бўлган, 101 киши эса турли даражаларда тан жароҳати олган.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов маълум қилди. Гарчи содир бўлган ёнғинлар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 525 та (11 фоиз)га, инсонларнинг ҳалок бўлиши 9 та (15 фоиз)га камайган бўлса-да, фожеанинг, айниқса одамлар умрига зомин бўлаётган фалокатнинг биттаси ҳам кўп.
Кўп ҳолларда ёнғинлар аҳоли турар жойлари, корхона ва цехларда ёки жамоат муассасаларида содир бўлади. Бу бевосита инсон омили билан боғлиқ. Кишиларнинг электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиши, газ билан ишлаганда эҳтиётсизлик қилиши, болаларни қаровсиз қолдирилиши кўпинча ёнғинга олиб келади. Биргина июль ойининг биринчи ўн беш кунлигига назар ташласак, ёнғинлар билан боғлиқ вазиятлар сони 579 тани ташкил этиб, шундан 397 таси аҳоли турар жойларида содир бўлганининг ўзи бунга ёрқин мисолдир.
– Бундай жазирама пайтларда фуқаролар томонидан ҳавони салқинлантирувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланиш даражаси ортиши табиий, – дейди Мавлонбек Досчанов. – Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши электр кабелларнинг қизиши ва оқибатда ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳар бир маиший техниканинг созлиги, унинг хизмат кўрсатиш муддати ва узоқ вақт давомида назоратсиз қолдирилмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, кунларнинг кескин исиб кетиши муносабати билан, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар ўз ҳудудларини қуриган ўсимликлардан тозалашлари, уларни ёқмасликлари мақсадга мувофиқдир.
Ёнғинларнинг олдини олишда аҳолининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, бундай вазиятларда қандай йўл тутишни ўргатиш жуда муҳим. Боиси кўпчилик оловни кўриши билан саросимага тушади, нима қилишни билмай қолади. Уйда ёнғин чиққанда қаерда жон сақлаш, хонани қай йўсинда тарк этиш бўйича маълумотга эга бўлмаслик сабаб кўплар жароҳат олади. Баъзан билмаган ҳолда оловни ўчираман деб, уни баттар алангалатиб юборади. Шунинг учун профилактика чоралари бўйича аҳоли билим ва малакасини ошириш, баъзи умумий қоидалардан бохабар қилиш энг тўғри йўлдир.
Бундан ташқари ёнғинга чидамли биноларни қуриш ва ёнғинни ўчириш техникасини такомиллаштириш лозим. Нафақат офислар, иш биноларида, балки уй-жой қурилишида ҳам бунга эътибор қаратиш лозим. Керак бўлса ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнал ускуналарини ўрнатиш керак. Ана шунда инсонларнинг мол-мулки ҳам, жони ҳам хатардан анча йироқ бўлади.
Ноилахон АҲАДОВА
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил