Жараён      Бош саҳифа

Конституциявий ислоҳотлар: Таклифлар бериш якунланди, навбат ўрганиш ва саралашга

Айни кунларда юртимизда муҳим сиёсий жараён – давлатимиз Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар қабул қилиш якунланди.

Конституциявий ислоҳотлар:  Таклифлар  бериш якунланди,  навбат ўрганиш ва саралашга

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Брифингда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори билан жорий йил 1 августга қадар умумхалқ муҳокамасига қў­йилган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот юзасидан маълумот берилди.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларида кенг кўламли муҳокамалар амалга оширилди ва уларда фуқароларга ўз хоҳиш иродаларини эмин-эркин билдириши учун барча қулайликлар яратиб берилганлигига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Умумхалқ муҳокамаси даврида вазирлик, идора ва ташкилотларда, республика бўйича барча туман ва шаҳарларда, шунинг­дек, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар, сиёсий партиялар, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида 20 мингга яқин тадбирлар ташкил этилди.

Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кўплаб материаллар эълон қилинди. Масалан, давлат ва нодавлат телеканалларда 11 606 та лавҳалар, интервьюлар, информацион ва махсус кўрсатувлар эфирга узатилган бўлса, радиоканалларда 2 997 та информацион ва махсус эшиттиришлар тайёрланган.

Жумладан, марказий, ҳудудий ва сиёсий партиялар нашрларида 1 138 та мақолалар чоп этилди. Конституциявий ислоҳотлар юзасидан интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 46 720 та ахборот материаллари эълон қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, қонун лойиҳаси муҳокамаларида ёшлар, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, умуман ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклифларини билдирди. Буни қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилгандан сўнг ҳозирга қадар 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Эътиборли томони, мамлакатимизда бўлаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёнида хориждаги ватандошларимиз ҳам бефарқ бўлишмади. Жумладан, Қозоғистон, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Германия ва бошқа давлатлардан ватандошларимизнинг юзлаб таклиф ва муносабатлари келиб тушди.

Масъул қўмиталар умумхалқ муҳокамаси давомида берилган таклифларни ўрганиб чиқиш учун Конституциявий комиссия билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишди. Бу ўз навбатида, келиб тушаётган минглаб таклифларни масъул қўмиталар томонидан атрофлича кўриб чиқилишида қатор қулайликлар яратди.

Шу билан бирга, умумхалқ муҳокамаси давомида қарийб 40 маротаба масъул қўмиталарнинг мажлислари ўтказилди. Қўмита мажлисларида мутахассислар, экспертлар, жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этди. Қолаверса, таклифлари долзарб аҳамият касб этган муаллифлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг берган таклифини бевосита ўзининг иштирокида масъул қўмиталарда муҳокама этилди. Узоқ ҳудудларда жойлашган таклиф эгалари билан эса масофадан туриб онлайн иш олиб борилди.

Масалан, «хотин-қизлар ва эркакларнинг гендер тенглиги давлат томонидан кафолатланиши»ни Конституцияда акс эттириш лозимлиги ҳақидаги таклиф қўмитанинг жорий йил 22 июлдаги йиғилишида муаллиф иштирокида муҳокама этилиб, унинг таклифи долзарб деб топилди.

Шунингдек, масъул қўмиталарнинг мазкур қўшма йиғилишида «иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги» ҳақидаги таклиф ҳам унинг иштирокида таҳлил этилди ва долзарб деб топилди.

Брифингда Конституциявий қонун лойиҳасини бугунги кунда 6 турдаги экспертизадан ўтказилгани, шунингдек, куни кеча Конс­титуциявий қонун лойиҳаси юзасидан етакчи олимлар, профессорлар, академиклар иштирокида жамоатчилик маслаҳатлашуви ўтказилиб, унда ҳам лойиҳада сўз ва ибораларни тўғри қўллаш юзасидан қатор таклифлар берилган.

Шунингдек, хориждаги сиёсий доиралар ва етакчи экспертларга Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Польша, Япония, Корея, Ҳиндистон каби давлатларда турли конференциялар, давра суҳбати ва тадбирлар ўтказилди.

Таъкидланганидек, ҳар бир таклиф ва экспертиза хулосалари чуқур ва атрофлича экспертлар, мутахассислар, олимлар, сиёсатчилар иштирокида муҳокама қилиб борилмоқда. Келиб тушаётган таклифларга асосан Конституциявий қонун лойиҳаси маромига етказиляпти. Албатта, бунинг учун озгина вақт талаб этилади. Зеро, қўмита тушган таклифларни имкон қадар тезроқ қонун лойиҳаси шаклига келтириб, уларни лойиҳа матнида акс эттириши лозим.

Шундан сўнг, қўмиталарнинг қўшма йиғилиши, сиёсий партиялар фракцияларида муҳокамалар ўтказилади ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси кун тартибига олиб чиқилади. Қонун лойиҳасининг матни тайёр бўлиши билан у депутатлар муҳокамасига киритилади ва халқ вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда Конституциявий қонун лойиҳаси референдумга қўйилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йилнинг 1 август куни умумхалқ муҳокамаси учун ажратилган вақт тугаганини эътиборга олган ҳолда «Meningkonstitutsiyam.uz» платформаси ва 1341 колл-маркази орқали таклифларни қабул қилиш тўхтатилди, лекин «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида лойиҳага берилган таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар