Жараён      Бош саҳифа

Жамоатчилик назорати – атроф муҳит муҳофазасида катта куч

Сув ва ҳавони, тупроқни, ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасида нафақат мутасадди давлат ташкилотлари балки кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўзаро ва халқаро ҳамкорлик асосида фаолият юритиш бугунги кундаги кечиктириб бўлмас ишдир.

Жамоатчилик назорати –  атроф муҳит муҳофазасида  катта куч

Бу экологик назорат бўлиб, у атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаб­лари бузилишининг олдини олишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизимидан иборат. Экологик назоратнинг тўғри йўлга қўйилиши соҳада ижобий натижаларга эришишнинг энг мақбул ва самарали усулларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги қарори билан «Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги ҳамда «Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида»ги намунавий низомлар тасдиқланган бўлиб, уларда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширувчи субъектлар, яъни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишдаги иштироклари ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган. Шундай вазифалар жумласига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш, атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш кабиларни киритиш мумкин.

Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда жамоатчилик инспекторлари тизимини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш кўзда тутилган бўлиб, ушбу вазифанинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қишлоқ фуқаролар йиғинларининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссияларига ёки атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотига яшаш жойидан ариза билан мурожаат қилиши кўрсатиб ўтилган.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагидаги фуқаролар, ушбу инспекторларни танлаш ваколатига эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари юқорида қайд этилган низомларни пухта ўзлаштирган ва унда белгиланган талабларга таянган ҳолда фаолият юритиши қонун нормаларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида ва пировард натижада атроф муҳит муҳофазасига кенг жамоатчиликнинг ҳиссаси қўшилишида муҳим аҳамиятга эга.

 

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

ЎЭП Бухоро вилоят

партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар