Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш ва ёшларнинг она табиатга муносабатини ўзгартириш, яъни меҳрини ошириш Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий вазифаларидан саналади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда давлатимиз томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар дастурлари ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилишига эътибор қаратилмоқда. Жамиятда экологик қонунларнинг мукаммал бажарилиши учун, аввало аҳолининг экологик маданиятини, экологик саводхонлигини ошириш керак бўлади.
Экопартиянинг Самарқанд вилоятидаги партия ташкилотлари томонидан 600 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 12 мингдан зиёд экофаоллар бу жараёнларга қамраб олинди. Тарғибот тадбирларида табиатни асраш, дарахтлар кесилишига йўл қўймаслик, чиқинди ташлаш маданияти, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби мавзуларда қизғин муҳокамалар олиб борилди.
Ҳар бир ҳудуд ва макон иқлими, экологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, эковазиятни имкон борича ижобий томонга ўзгартириш бўйича партия томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Жорий йилги дастурларга ана шундай масалаларнинг 16 таси киритиб бўлинди ҳам. Албатта бу ҳали жудаям кам, аммо бу борадаги ҳаракатлар жадаллашса жадаллашадики асло тўхтаб қолмайди. Зеро, дунёнинг бугунги экологик ҳолати ҳам бу борада мукаммал, пишиқ ва пухта режалар асосида иш олиб боришни тақозо этади.
Бугунги глобал экологик муаммоларнинг рўй бериши бутун ҳамжамиятни таҳликага солиб қўймоқда. Айни пайтда, жамоатчилик эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг биохилма-хиллигини асраш масалаларига қаратиш ғоят долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган масалалар, шу жумладан, ечим топиши қийин кечаётган экологик муаммоларни ҳал этилиш бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 77 та депутатлик сўровлари киритилган бўлиб, шундан 66 таси ижобий ҳал этилгани қувонарли ҳол албатта.
Бундан ташқари, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли вакилларининг муаммолари чуқур ўрганилиб, ижобий ҳал этилишида партия вакиллари самарали ҳаракат қилмоқда. Рақамларга қарайдиган бўлсак, айни шу йўналишлар бўйича 55 та муаммонинг 49 таси ижобий ечим топди.
Алломаларимиз айтишадики: «Маънавий-руҳий тикланиш инсоннинг ерга ва унинг бойликларига бўлган муносабатини ҳам ўз ичига олиши лозим».
Шу ўринда айтиш жоиз, ўтган давр мобайнида бу борада аҳоли билан 56 маротаба учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 2 мингдан зиёд фуқаролар қамраб олинди. Ўтказилган учрашувларда 46 та муаммолар кўтарилган бўлса, уларнинг 34 тасини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритилди ва муаммо бартараф этилди.
Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳам айни бугунги куннинг ҳаётий заруратидир. Чунки глобал миқёсда иқлим ўзгариши, чанг бўронларининг кўтарилиши, қурғоқчилик ва чўлланиш жараёнларининг йирик масштабларда давом этиши бутун жаҳон ҳамжамиятини ва эколог олимларни хавотирга солиб қўймоқда. Шу жиҳатдан «Яшил макон» лойиҳасини жойларда амалга оширишда ресурстежамкор ва сувтежамкор технологияларни жорий қилиш, экилган дарахтларнинг тўлиқ сақланиб қолиниши ҳамда меҳр билан парваришланишини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, она табиатга нисбатан садоқатини ошириш партиямизнинг олдида турган энг юксак вазифалардан биридир.
Бугунги кунда дунё миқёсида юз бераётган умумбашарий, минтақавий ва маҳаллий экологик муаммоларни имкон қадар ҳал этиш ва экологик муҳитимизни яхшилаш ва экологик таназзулнинг олдини олиш учун, аввало экологик маданиятимизни мустаҳкамлашимиз, бу маданиятни қалбимизга сингдиришимиз ва уни амалда бажаришимиз лозим.
Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил