Ўтган йилнинг ноябрь ойида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур улкан лойиҳа ортидан ёшу қари бирлашиб, бу хайрли ва эзгу ташаббусга ўз ҳиссасини қўшишга киришди. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида миллионлаб дарахт ниҳоллари ерга қадалди.
Хўш, ушбу ниҳолларнинг қанча фоизи бугунги кунгача етиб кела олди, уларни сақлаб қолиш учун нима ишлар, чоралар кўрилди? Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳиссаси қандай бўлмоқда?
Айтиш жоизки, мана шу саволлар бугун ҳар бир партия ташкилотимиз ва фаолларининг, депутатларининг қалб тубида янгради. Бор эътиборни «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парваришига, уларни жазирама кунлардан эсон-омон олиб чиқишга қаратишди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш, дарахтлар экиш, парваришлаш ва кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари юртимизнинг ҳар бир ҳудудларида жамоатчилик назоратини олиб бормоқда. Лойиҳа доирасида дарахт, бута кўчатлари экиш ва парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёни ўрганиляпти ва керакли тавсиялар, йўл-йўриқлар билан ўртоқлашиб бориляпти.
Аввало, партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан бугунги кунгача жойларга 20 млн. 190 минг дона турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари беғараз етказиб берилди. «Долзарб 40 кунлик» доирасидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия қошида марказий ва 14 та ҳудудий штаб ташкил қилинди.
Аммо партия томонидан «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги амалга оширилаётган ишлар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Партия ташкилотлари вакиллари томонидан ҳаттоки чекка ҳудудлардаги экилган ниҳолларнинг ҳам парвариши, суғорилиши каби ишлар ўрганилиб, керакли жойларда тавсия ва маслаҳатлар ҳамда амалий кўмак бериб келинмоқда.
Умуман, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда 85 млн. дона турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Биринчи навбатда иқлим-шароитга мос, сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли дарахт ва буталар турларини экишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига мос шумтол, қайрағоч, катальпа, япон сафораси, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, акация каби кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турлари ҳамда экилиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилди.
Кўчат экиш билан боғлиқ тадбирлар бажарилишини сифатли ташкил этиш мақсадида туманлар ва шаҳарлар марказларида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда амалий семинарлар ҳамда кўчат сотиш нуқталари босқичма-босқич ташкил этилди.
Ўзбекистон Экологик партияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан мазкур «Яшил макон» акцияси доирасида амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш мақсадида 3 мингдан зиёд ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида экилган кўчатларнинг парвариши, уларнинг суғорилиш тизими, ўз вақтида сув ва озуқа моддалари билан таъминланаётганига эътибор қаратилмоқда. Албатта, бу ишларнинг барчаси мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, келажак авлодларимизга тоза табиий муҳит қолдириш мақсадида қилинмоқда.
Лекин, ўтган мавсум таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда кўчатларни турли жойларга тартибсиз экилгани, молиялаштириш манбалари аниқ белгиланмагани, кўчат экиш жараёнида тупроқ-иқлим шароити ва суғориш тизимига етарли даражада эътибор қаратилмагани, шунингдек экилган кўчатларни сақлаш ва парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича ҳанузгача тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.
Шу сабабли ҳам «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг навбатдаги босқичларида мутахассислар тавсияларига қатъий амал қилиш, кўчат ва экиладиган жой танлаш, ўз вақтида суғориш ҳамда парваришлаш долзарб аҳамиятга эга. Айни вақтда бу борада Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари, тегишли мутахассислар, тажрибали боғбонлар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишмоқда.
Яшиллик, яшил табиат – бу инсонга ўзгача ҳузур бағишлаб, унинг руҳиятига таъсир қилиб, тетиклик ва хотиржамлик ҳиссини беради. Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, Ватанимиз бетакрор табиати, гўзал боғу роғлари, дашту биёбонлари билан доим ажралиб турган. Бугун диёримизнинг ана шу тарихий довруғини тиклаш сари дадил қадамлар қўйилмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бунда муҳим пойдевор бўлиши шубҳасиз.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши раиси ўринбосари
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил